I маъруза машғулотлари


Download 66.34 Kb.
bet10/16
Sana09.06.2023
Hajmi66.34 Kb.
#1473681
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
1 мавзу Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти pptx

Моҳият ва ҳодиса. Моҳият нарса ва ҳодисаларнинг ички, энг муҳим ўзаро боғланишлари, шу боғланишларнинг қонуний алоқадорликларини ифодалайди. Ҳодиса эса шу нарса ва жараёнларни ташкил этувчи томонлар, хусусиятлар ва боғланишларнинг намоён бўлиш шакли, моҳиятнинг ифодаланишидир. Масалан, ҳамма тирик мавжудотларнинг моҳияти улардаги модда алмашиш жараёни бўлмаса, тириклик жараёни — ҳаёт ҳам бўлмайди. Модда алмашиш жараёни бутун ҳаёт жараёнининг асосий моҳиятини ташкил этади. Лекин бу модда алмашув жараёни ҳар бир тирик организмда жуда хилма-хил кўринишларда содир бўлади. Бу кўринишлар — ҳодисалар.
Бутун ва қисм. Бутун — ўзаро диалектик алоқадорликда бўлган қисмлар, бўлаклар, томонлар, элементлар, компонентларнинг узвий бирлигидан иборат бўлган алоҳида нар­са, ҳодиса, жараёндир. Масалан, бизни ўраб турган олам бир бутундир. Қисм эса шу бутунни ташкил қилган, унинг таркибидаги маълум бўлак, компонент, элементдир. Маса­лан, бир бутун оламнинг бир қисми табиатдир. Бутун ва қисм ўзаро диалектик алоқадорликдадир. Бутуннинг умумий табиати уни ташкил қилувчи қисмларнинг умумий хусусиятларидан келиб чиқиб, бутун таркибидаги ҳар бир қисм бутуннинг ўзига хос хусусиятини маълум даражада ифодалайди. Лекин бутунни ташкил қилган бу қисмлар бутун таркибида ҳар бири алоҳида-алоҳида эмас, балки бутуннинг бўлаклари сифатида кўринади.
Система, структура ва элемент.Борлиқдаги нарса ва ҳодисалар система, структура ва элемент алоқадорлигига ҳам эга бўлади. Чунки улар маълум системалар тарзида мавжуд бўлиб, ўз тузилиши ва таркибига кўра эса муайян структурага эга ҳамда қатор элементлардан ташкил топган бўлади. Система — бу борлиқдаги ўзаро боғлиқ, муайян тартибдаги бир-бирига таъсир ва акс таъсир қилиб турувчи нарсалар, ҳодисалар ва жараёнларнинг қонуниятли бирлигидир. Структура эса шу системани ташкил этган нарса­лар, ҳодисалар ва жараёнларнинг тартиби, тузилиши, таркиби, жойлашиши ва ифодаланишидир. Структура ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг, ҳар бир системанинг ажралмас туб хусусияти бўлиб, у муайян элементлар­дан ташкил топади.
Элемент система структурасини ташкил килган, нисбий мустақилликка эга бўлган тузилмадир. Ҳар бир система ўз структурасига кўра бир қанча ўзаро чамбарчас боғлиқ ва алоқадорликда бўлган элементлардан иборат бўлади.

Download 66.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling