I маъруза машғулотлари
Download 66.34 Kb.
|
1 мавзу Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти pptx
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фалсафий қонунлар.
- Миқдор ва сифат ўзгаришлари қонуни.
Фалсафий билимлар тизими. Ҳозирги замон фалсафаси доирасида кўпинча қуйидаги мустақил соҳаларни ажратишади: фалсафа тарихи, онтология - борлиқ тўғрисидаги таълимот, гносеология (эпистемология) - билиш тўғрисидаги таълимот, аксиология - қадриятлар тўғрисидаги таълимот, фалсафий антропология - инсон тўғрисидаги таълимот, ижтимоий фалсафа – жамият тўғрисидаги таълимот, мантиқ – тафаккур қонунлари ва шакллари тўғрисидаги таълимот, этика – ахлоқ тўғрисидаги таълимот, эстетика – гўзаллик тўғрисидаги таълимот.
Шунингдек табиатшунослик фалсафаси, дин фалсафаси, ҳуқуқ фалсафаси, фан фалсафаси, техника фалсафаси, тарих фалсафаси, маданият фалсафаси, сиёсат фалсафаси, глобал муаммолар фалсафаси каби бугунги кунда мустақил фан мақомини олиш билан бирбутун йўналишларга ажралган. Уларнинг ўз тушуниш аппарати ҳамда муаммони ҳал қилишнинг ўзига хос усуллари бор. Фалсафий қонунлар. Фалсафанинг асосан қуйидаги қонунлари мавжуд: Миқдор ва сифат ўзгаришлари қонуни Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонуни Инкорни инкор қонуни Миқдор ва сифат ўзгаришлари қонуни. Бу қонунга кўра нарса ва ҳодисалардаги сезиларли бўлмаган миқдорий ўзгаришлар аста-секин тўплана бориб, тараққиётнинг маълум бир босқичида меъёрни бузади ва сакраш йўли билан туб сифат ўзгаришларига олиб келади. Бизни қуршаб турган нарса ва ҳодисаларни ўрганар эканмиз, улар бир-бирларидан ўзларининг турли хусусиятлари билан фарқланишларини кўрамиз. Бунда уларни бир-биридан фарқ қилдирувчи нарса — уларнинг сифатидир. Сифат деб, нарса ва ҳодисаларга нисбий барқарорлик бағишлайдиган, уларнинг ички муайянлигини таъминлайдиган, бир нарса ва ҳодисани иккинчи нарса ва ҳодисадан фарқ қилдирадиган барча муҳим белги ва хусусиятларнинг бирлигига айтилади. Нарса ва ҳодисалар номуҳим хусусиятларини йўқотишлари ёки янгидан ҳосил қилишлари натижасида, улар ўз сифатларини ўзгартирмайдилар. Агар бу нарса ва ҳодисалар ўзларининг муҳим хусусиятларини йўқотса ёки ўзгартирсалар, улар янги сифатга ўтадилар. Нарса ва ҳодисалардаги сон, ҳажм, даража каби томонларнинг муайянлиги миқдор деб аталади. Нарса ва ҳодисаларда миқдор турлича ифодаланади. Уларда миқдор бир ҳолатда сон тариқасида, иккинчи ҳолатда ўлчов даража тариқасида, учинчи ҳолатда эса нарса ва ҳодисаларнинг макондаги ўзаро муносабати (узунлиги, кенглиги, баландлиги) тариқасида ифодаланади. Шунинг учун нарса ва ҳодисаларни ўрганишда уларнинг миқдор ва сифатини, узвий боғлиқлигини эътиборга олмоқ лозим. Ҳар бир нарса ва ҳодиса муайян миқдор ва сифат бирлигидан иборат меъёрга ҳам эга бўлади. Меъёр нарса ва ҳодисаларнинг миқдор ва сифат бирлигини қамраб олувчи чегарадир. Бошқача қилиб айтганда, сифат билан миқдорнинг бирлиги меъёр, дейилади. Меъёр нарса ва ҳодисаларнинг шундай муайянлигики, унинг бузилиши нарса ёки ҳодисанинг сифатининг ўзгаришига, унинг бошқа сифатга ўтишига, яъни бошқа нарса ва ҳодисага айланишига олиб келади. Борлиқдаги нарса ва ҳодисаларда сифат ўзгариши улардаги миқдор ва сифатнинг ўзгаришлари натижасида содир бўлади. Бунда миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига ўтгани каби, сифат ўзгаришлари ҳам миқдор ўзгаришларига ўтади. Ривожланиш жараёнидаги бир-биридан фарқ қилувчи бу икки хил сифат ва миқдор ўзгаришлари, узлуксизлик ва узилишнинг бирлиги сифатида намоён бўлади. Узлуксизлик — бу нарса ва ҳодисаларнинг ривожланишидаги миқдор ўзгаришларини ўз ичига олади. Бу узлуксиз ривожланиш даврида нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши миқдор ўзгаришларини ўз ичига олади. Бу узлуксиз ривожланиш даврида нарса ва ҳодисаларда ички ўзгаришлар юз берса-да, бу ўзгаришлар шу нарса ёки ҳодиса моҳиятини бутунлай ўзгартириб юбормайди. Бунда нарса ёки ҳодиса ўзининг олдинги сифатини сақлаб қолади. Узилиш эса шу нарса ва ҳодисалар ривожланишида энди янги миқдор ўзгаришлари мумкин бўлмай қолган бир пайтда юз берадиган сифат ўзгаришларини ифодалайди. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтишини билиш фақат илмий билиш учунгина эмас, балки амалий фаолият учун ҳам катта аҳамияти бор. Download 66.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling