I маъруза машғулотлари


Материализм — оламнинг асосида материя, яъни моддий нарсалар ётишини эътироф этадиган, моддийликни устувор деб биладиган таълимот. Идеализм —


Download 66.34 Kb.
bet3/16
Sana09.06.2023
Hajmi66.34 Kb.
#1473681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 мавзу Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти pptx

Материализмоламнинг асосида материя, яъни моддий нарсалар ётишини эътироф этадиган, моддийликни устувор деб биладиган таълимот.
Идеализм — оламнинг асосида руҳ ёки ғоялар (идеялар) ётади, дунё воқелиги ва ривожида идеяларни устувор деб таълим берадиган фалсафий таълимот.
Фалсафада дунёни англаш, унинг умумий қонуниятларини билиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу масалалар билан фалсафанинг гносеология (гносис — билиш, логос — таълимот) деган соҳаси шуғулланади. Дунёни билиш мумкин деб ҳисоблайдиган файласуфларни - гностиклар; оламни билиш мумкин эмас, билимларимиз тўғри ва аниқ ҳақиқат даражасига кўтарила олмайди деювчиларни эса - агностиклар (юнонча — билиб бўлмайди деган маънони англатади) деб юритилади.
Оламдаги ўзгариш, ривожланиш, умумий алоқадорлик ва тараққиётнинг қай тарзда амалга ошиши, қандай содир бўлиши каби масалалар ҳам фалсафанинг азалий муаммолари қаторига киради. Фалсафада ана шу мавзуларга муносабат ва улар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қараб фарқланадиган бир неча таълимот, қараш, усул ва методлар бор. Диалектика, метафизика, софистика, эклектика, догматика кабилар шулар жумласидандир. Уларнинг тарихи ниҳоятда узоқ бўлиб, Қадимги Юнонистон ва Рим давридан (милоддан олдинги VII — I аср) бошланади. Кейинги йилларда синергетика ҳам фалсафий метод ва таълимот сифатида талқин этилмоқда. Фалсафий методлар олам қонуниятларини тушунишга ёрдам беради ва бу усуллардан файласуфлар ўз тадқиқотларини амалга ошириш ёки изланишларининг натижаларини изоҳлашда фойдаланадилар.


2. Дунёқараш тушунчаси, унинг тарихий шакллари.
Дунёқараш тушунчаси. Ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари бўлади. Ана шу тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмунини белгилайди. Шу маънода, дунёқараш - инсоннинг теварак атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир. Дунёқараш - оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир.
Дунёқарашнинг бир кишига ёки алоҳида шахсга хос шакли индивидуал дунёқараш дейилади. Гуруҳ, партия, миллат ёки бутун жамиятга хос дунёқарашлар мажмуаси эса, ижтимоий дунёқараш деб юритилади. Ижтимоий дунёқараш индивидуал дунёқарашлар йиғиндисидан дунёга келади, дейиш мумкин. Бунда ижтимоий дунёқарашнинг умумий ва хусусий шаклларини ҳисобга олиш лозим.
Дунёқараш муайян даврда шаклланади. Шу маънода, ҳар қандай дунёқараш ижтимоий-тарихий моҳиятга эга бўлиб, кишиларнинг умри, амалий фаолияти, ҳаёти, табиатга таъсири ва меҳнати жараёнида вужудга келади. Ҳар бир даврда ижтимоий гуруҳ, жамият ва авлоднинг ўз дунёқараши мавжудлиги ҳам бу тушунчанинг тарихий моҳиятга эга эканини кўрсатади.
Дунёқарашнинг тарихийлиги яна шундаки, у маълум диалектик жараёнда такомиллашиб боради. Унинг шакллари ўзгаради, тарихий кўринишлари муттасил янгиланиб туради.
Маълумки, инсоният тараққиётининг илк босқичларида дунёқараш ниҳоятда оддий бўлган. Кейинчалик жамият ривожига мос равишда аста-секин такомиллашиб борган. Тараққиётнинг кейинги даврларида фан соҳасида қилинган кашфиётлар инсон дунёқараши нақадар чуқурлашиб, унинг билимлар доираси кенгайиб кетганини кўрсатади.

Download 66.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling