I маъруза машғулотлари


Download 66.34 Kb.
bet4/16
Sana09.06.2023
Hajmi66.34 Kb.
#1473681
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
1 мавзу Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти pptx

Фалсафий дунёқараш. Бу тушунчанинг мазмуни инсоннинг оламга, воқеа ва ҳодисаларга, ўзгаларга ва уларнинг фаолиятига, ўз умри ва унинг мазмуни каби кўпдан-кўп тушунчаларга муносабати, уларни англаши, тушуниши, қадрлашида намоён бўлади.
Фалсафий дунёқараш кундалик фаолият, дунёвий, диний, илмий билимлар, ҳаётий кузатишлар ва ижтимоий тарбия таъсирида шаклланади ҳамда ривожланади. Фанда ижтимоий борлиқнинг барча жиҳатлари акс этади. Дунёқарашнинг шаклланишида ҳис-туйғу, ақл-идрок ва тафаккур ҳам муҳим ўрин тутиши табиий. Унинг шаклланиши кишиларнинг ҳиссий кечинма ва кайфиятларига ҳам боғлиқ бўлиб, инсон кайфиятида унинг ҳаёт шароитлари, ижтимоий аҳволи, миллий хусусияти, маданий савияси, шахсий тақдири, ёши ва ҳоказолар акс этади.
Фалсафий дунёқараш мураккаб тузилишга эга. У муайян билимлар, келажакка қаратилган ғоя ва мақсадлар, табиий ва ижтимоий фан ютуқлари, диний тасаввурлар, қадриятлар, ишонч, эътиқод, фикр, ҳиссиёт каби таркибий қисмлардан иборат. Буларнинг ичида эътиқод муҳим аҳамият касб этади. У дунёқарашнинг мазмунини ташкил этадиган асослардан биридир. Эътиқод инсоннинг ўз қарашлари ва ғоялари тўғрилигига, орзу-умидларининг асосли эканига, фаолияти ва хатти-ҳаракатининг умумий мақсадларга ва талабларга мослигига бўлган чуқур ишончидан пайдо бўлади. У инсоннинг ҳиссиёти, иродаси ва фаолиятини белгилайди, уларни бошқаради, шахсни омилкорликка, самарали фаолиятга ундайди.
Фалсафий дунёқараш таркибида ҳиссиёт ва ақл муҳим ўрин тутади. Ҳиссиёт дунёқарашнинг эмоционал-руҳий жиҳати бўлиб, дунёни тушуниш эса, дунёқарашнинг ақлий шаклидир.
Фалсафий дунёқарашнинг шаклланишида билим ғоятда муҳим аҳамият касб этади. Билимда дунёқарашнинг барча белгилари мавжуд. Лекин, билим ва дунёқараш айнан бир нарса эмас. Оламни тушуниш билимлар пайдо бўлиши учун асосдир. Билим инсон онгида ҳиссий ва ақлий билиш жараёнида ҳосил бўлади, у дунёқарашнинг асоси, унинг узвий қисмидир.
Фалсафа азал-азалдан дунёқараш бўлган. Чунки, унинг ўзи ҳаёт нима учун берилган, дунёга келишдан мақсад нима, умрни мазмунли ўтказишнинг қандай йўллари бор, деган талай саволларга жавоб топиш зарурати туфайли вужудга келган. Фалсафий дунёқараш ўзининг назарий асослангани ва пухта ишлангани билан ажралиб туради. Шу маънода, у бошқа фан ёки фаолият соҳаси учун умумий услуб вазифасини ҳам бажаради. Шу билан бирга, унинг яна қуйидаги тамойиллари ҳам бор:
илмийлик, тарихийлик, мантиқийлик, универсаллик, мақсадлилик, ғоявийлик, назария ва амалиётнинг бирлиги.
1. Фалсафий дунёқараш илмийдир, чунки у нарса ва ҳодисалар ўртасидаги боғланиш, алоқадорлик ва муносабатларни кундалик онг даражасидагина эмас, балки назарий онг даражасида ҳам ифодалайди. Ҳар қандай фалсафий дунёқараш шакли объектив оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг конкрет муносабатларини акс эттиради.
2. Фалсафий дунёқарашнинг тарихийлик тамойили жамиятнинг ўтмиши дунёқарашлар тарихидан иборатлигини ва узлуксиз ривожланишини ифодалайди.
3. Фалсафий дунёқарашнинг мантиқий изчиллиги тамойили ҳар қандай дунёқараш шакли ва даражасининг мантиқий бирикмалар орқали ифодаланиши билан изоҳланади. Агар мантиқий изчиллик бузилса, дунёқарашнинг ташқи оламни холис, илмий, аниқ-равшан ва изчил акс эттиришига путур етади.
4. Фалсафий дунёқарашнинг универсаллиги бошқа дунёқараш шаклларининг мазмунини ташкил қилиши билан сифатланади, яъни ҳар қандай дунёқараш шакли ўзига хос фалсафий хусусиятга эга.
5. Фалсафий дунёқараш мақсадга мавофиқ бўлиб, инсон манфаатларига мос келади. Чунки, инсон муайян мақсад, орзу-умидлар билан яшайди, уларни ўз дунёқарашида акс эттиради.
6. Фалсафий дунёқарашнинг ғоявийлик тамойили, унинг асосида муайян ғоя ётгани билан ифодаланади.
7. Фалсафий дунёқарашнинг энг муҳим тамойилларидан бири назария ва амалиёт бирлигидир. Дунёқарашнинг назария сифатида мавжудлиги ижтимоий амалиёт тажрибаларини ижодий умумлаштириб, истиқбол режаларини белгилашда қўл келиши билан изоҳланади. Шунингдек, дунёқарашнинг амалиётга жорий этилиш жараёнида унинг усул ва воситалари муҳим аҳамиятга эга.

Download 66.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling