Солиқ солиш объектлари
реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни олиб кириш. (Солиқ кодексининг 238-моддаси)
Солиқ базаси
Акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади.
(Солиқ кодексининг 248-моддаси)
Солиқ ставкаси
Базавий ставка - 15% (Солиқ кодексининг 258-моддаси); .
Экспорт операцияларига ва уларга тенглаштирилган операциялар бўйича айланмалар ноль даражали ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 36-боби).
Cолиқ даври
Солиқ (ҳисобот) даври - бир ой.
Электрон шаклдаги электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари учун солиқ даври - бир чорак. (Солиқ кодексининг 259-моддалари)
Солиқ ҳисоботларини тақдим қилиш тартиби Йилнинг ҳар ойида, солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай,
(Солиқ кодексининг 273-моддалари)
Тўлов муддати
Ҳар ойда кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай амалга оширилади (Солиқ кодексининг 273-моддаси)
АКЦИЗ СОЛИҒИ
Солиқ тўловчилар
Акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар, акциз солиғи солинадиган (акциз тўланадиган хизматлар) мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчилар, бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни, шунингдек газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар (Солиқ кодексининг 283-моддаси)
Do'stlaringiz bilan baham: |