I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТИ, АДВОКАТЛИК ФИРМАЛАРИ ВА АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХУСУСИЙ АМАЛИЁТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ НОТАРИУСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ
АДВОКАТЛАР ҲАЙЪАТИ, АДВОКАТЛИК ФИРМАЛАРИ ВА АДВОКАТЛИК БЮРОЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШАдвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари фаолиятнинг нотижорат ташкилотлар сифатида адвокатлар томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ қисми бўйича солиқлар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинади, бундан қуйидагилар мустасно: божхона тўловлари; ижтимоий солиқ; автотранспорт йиғими; тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар. Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда (юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган) солиқлар ва йиғимлар тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар учун Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда тўланади. Адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатганлик учун олинадиган гонорарлар суммаларига ушбу моддада назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, мазкур Кодекснинг XIII бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади. Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объектидир. Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказиладиган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. ХУСУСИЙ АМАЛИЁТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ НОТАРИУСЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШХусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ушбу бобда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқларни тўловчилар ҳисобланади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида олинадиган даромадлар бўйича белгиланган ставкалар бўйича ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлайди. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус зиммасига ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш мажбурияти юклатилади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар нотариал хизматлар кўрсатиш бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фойда солиғини Солиқ кодексида белгиланган ставка бўйича тўлайди. Бунда фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади. Фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Солиқ кодексининг 43-бобида назарда тутилган даромадларнинг барча турлари нотариусларнинг даромадлари деб эътироф этилади. Нотариал фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар чегириладиган харажатлар жумласига киритилади. Бунда чегирилмайдиган харажатлар Солиқ кодексининг 317-моддасига мувофиқ аниқланади. Фойда солиғи тўланганидан кейин хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг тасарруфида қолган фойда солиқ солиш мақсадида дивидендларга тенглаштирилади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling