Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахслар томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби
Солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади:
юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланадиган ҳудудларга жойлаштирилганда;
чет эллик инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга оширилганда;
юридик шахсларнинг устав фондида (устав капиталида) чет эллик иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоиз, акциядорлик жамиятлари учун эса камида 15 фоиз бўлганда;
чет эл инвестициялари эркин айирбошланадиган валюта ёки янги замонавий технологик асбоб-ускуна тарзида киритилганда;
Солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилганлиги натижасида уларнинг қўлланилиши муддати мобайнида олинган даромадларнинг камида 50 фоизи ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида реинвестицияга йўналтирилганда.
Солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат ўтганидан кейин бир йил ўтмасидан олдин фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини хорижга олиб чиқиб кетиш фақат берилган солиқ имтиёзлари суммаларининг ўрни бюджетга қопланганидан кейин амалга оширилади.
Ушбу бобда назарда тутилган шартларга номувофиқлик аниқланган тақдирда, Солиқ кодексининг 471-моддасида назарда тутилган солиқ имтиёзларини олган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги юридик шахс
белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган давр учун солиқлар Солиқ кодексининг VIII бўлимида назарда тутилган пенялар қўлланилган ҳолда, умумбелгиланган тартибда тўланади.
МАХСУС ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИГА СОЛИҚ СОЛИШ
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида солиқ имтиёзлари берилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади.
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан Солиқ кодексига мувофиқ фойдаланиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |