МОЛ-МУЛК СОЛИҒИ Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ солинадиган мол-мулкка эга бўлган юридик шахслар
Солиқ солиш объектлари
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар;
қурилиши тугалланмаган объектлар;
темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач.
(Солиқ кодексининг 411-моддаси)
Солиқ базаси
Бино ва иншоотлар;
қурилиш ташкилотлари ёки иморатларни қурувчилар балансда кейинчалик сотиш учун кўрсатилган, фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтган кўчмас мулк объектлари;
Тўлиқ амортизация қилинган бинонинг қайта баҳоланган (бозор) қиймати;
Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектининг ўртача йиллик қиймати;
Темир йўллар, магистрал қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати;
Консервация қилиниши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати.
(Солиқ кодексининг 412-моддаси)
Солиқ ставкаси
Базавий ставка 2%;
қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан солиқ ставкаси 4 фоиз миқдорида;
Темир йўллар, магистрал қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар ҳамда консервация қилинган кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектларига 0,2 фоиз миқдорда белгиланади.
(Солиқ кодексининг 415-моддаси)
Cолиқ даври
Календарь йил солиқ даври. (Солиқ кодексининг 416-моддаси)
Do'stlaringiz bilan baham: |