I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Фискал маълумотлар оператори


Download 5.64 Mb.
bet29/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Фискал маълумотлар оператори — онлайн режимида фискал маълумотларни мустақил ва доимий равишда қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш ишларини бажарувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
«Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази ДУК;
Фискал модул — оператор томонидан ишлаб чиқилган, махсус ҳимояланган дастурий таъминотга эга бўлган, ўзи уланган қурилманинг ҳисоблаш қуввати ва дастурий маҳсулотини ишлатмаган ҳолда фискал маълумотларнинг қонун
хужжатларида белгиланган тартибда миллий стандартлар асосида криптографик ҳимоясини таъминловчи фискал хотира вазифасини бажарувчи ихтисослаштирилган физик қурилма;
Фискал маълумотлар — ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотлар, ҳисоб-китобларни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумот, ҳисоб-китобда фойдаланиладиган онлайн-НКМ, виртуал кассалар ёки оператор томонидан яратилган бошқа маълумотлар;
Фискал белги — фискал маълумотларни миллий стандартлар асосида криптографик ўзгартирилиши натижасида фискал модул ёрдамида ҳосил қилинувчи такрорланмас белгилар тўплами;
Фискал модул реестри — солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган фискал модул тўғрисидаги маълумотлар
тўплами;
Фойдаланувчи — сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун аҳоли билан пулли
ҳисоб китобларни амалга оширишда онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассадан фойдаланадиган тадбиркорлик субъекти;
Касса чеки — фойдаланувчи ва харидор (мижоз) ўртасида сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги онлайн-НКМ ёки виртуал кассада амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган, уни амалга ошириш фактини тасдиқловчи бирламчи ҳисоб ҳужжати;
Ҳисоб-китоб — сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун нақд пул ва (ёки) электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда маблағларни қабул қилиш ёки тўлаш ҳақидаги маълумот;
Z-ҳисобот — фискал модулнинг оператив хотирасидаги чекларнинг асосий фискал маълумотларини бўшатиб, уларни ўчмас хотирага жойлаштирган ҳолда шаклланадиган ҳисобот шакли. Бунда Z-ҳисоботнинг очилиш ва ёпилиш вақтлари қайд этилади;

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling