I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Пластик карточка банк томонидан берилади ва у корхона ёки жисмоний шахсга товарлар, ишлар ва хизматлар учун карта ҳисобварағидан нақд пулсиз равишда ҳақ тўлаш ҳуқуқини беради. Унинг ёрдамида ҳисоб-китоблар қилиш тартиби махсус Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом билан белгиланган.
Корпоратив карточкалар ёрдамида корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти учун зарур бўлган барча нарсага ҳақ тўлаш мумкин. Тўлов терминали орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобда харидорга албатта терминал чеки берилиши керак. Онлайн НКМ чеклари квитанциялар, талонлар, чипталар ва товарлар ҳамда хизматлар ҳақи тўланганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатларга тенглаштирилади ва ҳисобда бирламчи ҳужжатлар деб эътироф этилади. Электрон тижорат шаклида товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганда тўловлар ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин. Терминал олиш ва тўлов тизимига уланиш учун корхона раҳбари хизмат кўрсатувчи тижорат банкига ёзма ёки электрон буюртманома шаклида мурожаат қилади. Бундай мурожаатни банкка талаб қилиб олгунча асосий депозит ҳисобрақами очилган ёки хўжалик юритувчи субъектда терминал ўрнатиш мажбурияти пайдо бўлган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида юбориш лозим. Олинган аризага асосан банк мижоз билан тўлов терминалларидан фойдаланиш бўйича шартнома (келишув) тузади ва ариза келиб тушган кундан бошлаб бир ой мобайнида тўлов терминали ажратади. Терминаллар билан жиҳозланган корхоналар тўғрисидаги маълумотларни банклар солиқ органларига юборадилар. Агар терминал корхонада бўлса (раҳбар ўзи уни сотиб олган бўлса) банкка унга дастурий таъминот ўрнатиш илтимоси билан мурожаат қилиш лозим. Бундай ариза 1 ҳафта мобайнида кўриб чиқилади ва масала ҳал этилади. Тўлов терминалларини харид қилиш учун тижорат банклари корхоналарга кредит ажратиши ёхуд улар билан лизинг шартномаси тузиши мумкин. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларининг ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши ва уларнинг мажбурий равишда фойдаланилишини назорат қилиш солиқ органлари томонидан амалга оширилади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling