I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Тўлов терминалларини қўллаш
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Тўлов терминалларини қўллаш
Тўлов терминаллари билан жиҳозланган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари банк пластик карточкасидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган тўловларни қабул қилишлари шарт, уларнинг ходимлари (сотувчилар) эса терминалдан фойдаланиш тартибини билишлари керак. Бунинг учун шахсан объект раҳбари жавоб беради. Сотувчиларнинг тўлов терминалларидан фойдалана олмасликлари оқибатида тўловларни қабул қилмаслик савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш ҳисобланади. Банк пластик карточкалари воситасида тўловлар амалга оширилганда товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг асоссиз оширилишига йўл қўйилмайди. Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, банк хизматларини бозор механизмларига ўтказиш мақсадида тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторлари билан келишилган ҳолда, 2020 йил 2 мартдан бошлаб мамлакатнинг барча савдо ва хизмат кўрсатиш субъектлари учун ўрнатилган тўлов терминаллари инфратузилмасида савдо тушумининг 0,2 фоизи миқдорида воситачилик ҳақи киритилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Тўлов терминали носоз бўлганда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектининг раҳбари бир кун мобайнида бундан давлат солиқ хизмати органи ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкини хабардор қилиши ҳамда 10 кун мобайнида терминал таъмирланишини таъминлаши шарт. Агар харидор ҳақи пластик карточка орқали тўланган товарни қайтарса ёки бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматини қайтаришни талаб қилса, пули тўлов топшириқномаси асосида 3 иш куни мобайнида истеъмолчининг банк пластик картаси ҳисобварағига ўтказиш йўли билан қайтарилади. Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг банк пластик карточкалари бўйича тўловларни амалга ошириш тизимига уланган тўлов терминаллари ва уларнинг савдо карталарини фойдаланиш учун бошқа хўжалик юритувчи субъектларга беришлари тақиқланган. Фаолият тугатилганда савдо ва хизмат кўрсатиш объекти тўлов терминали ва савдо картасини уларни ижарага берган тижорат банкига қайтариши шарт. Банк савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларидан тўлов терминалларини асоссиз олиб қўйишга ҳақли эмас. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling