I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб турлари
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мемориал ордерлар билан ҳисоб-китоблар
Нақд пулсиз ҳисоб-китоб турлариБанклар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади: мемориал ордер;тўлов топшириқномаси; тўлов талабномаси; инкассо топшириқномаси; аккредитивга ариза. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин, бунда ушбу ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатлари ва тегишли тўлов тизими қоидалари билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Тўлов ҳужжатларида қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт: тўлов ҳужжатининг номи; тартиб рақами; ҳужжатнинг санаси; маблағларни тўловчининг номи; маблағларни тўловчи ҳисобварағининг рақами; маблағларни тўловчининг СТИРи (солиқ тўловчининг идентификация рақами); маблағларни тўловчининг банки номи; маблағларни тўловчининг банки коди; маблағларни олувчининг номи; маблағларни олувчи ҳисобварағининг рақами; маблағларни олувчининг банки номи; маблағларни олувчининг банки коди; тўлов суммаси; тўлов мақсади; шахсий варақчада кўрсатилган шахс(лар)нинг фамилияси тўлиқлигича, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда уларнинг имзолари (тўлов ҳужжати электрон шаклда тақдим этилган бўлса, банк ва мижоз ўртасидаги шартномага асосан берилган электрон рақамли имзо билан тасдиқланади). Тўлов ҳужжатидаги тўлов суммаси рақам ва сўз билан ёзилади, бунда тўлов суммасини сўз билан ёзилганда биринчи сўз катта ҳарф билан ва тийин рақам билан ёзилади. Мемориал ордерлар билан ҳисоб-китобларМемориал ордер банклар томонидан фойдаланиладиган нақд пулсиз тўлов ҳужжати бўлиб, ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади: мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда; банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда; банкларнинг ички операцияларида; тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўлов амалга оширилганда; кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилганда; мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар ушбу талаб банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса; бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда; жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларидан ташқари) ёзма мурожаати бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда; мижозлар билан тузиладиган шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling