I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китоблар


Download 5.64 Mb.
bet38/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Тўлов талабномалари билан ҳисоб-китоблар


Тўлов талабномаси маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан унда кўрсатилган суммани тўлаш тўғрисидаги маблағларни олувчининг талаби назарда тутилган тўлов ҳужжати ҳисобланади. Тўлов талабномаси фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин, бундан чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига тақдим этиладиган тўлов талабномалари мустасно.
Тўлов талабномалари қуйидаги турларга бўлинади:

  • акцептли тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан кейин амалга оширилади;

  • акцептсиз тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар амалга оширилади.

Тўлов талабномалари қоғоз шаклда ёки Тизим орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Қоғоз шаклдаги тўлов талабномаси маблағларни олувчи томонидан мазкур мувофиқ шаклдаги икки нусхада тузилган реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка ёки тўловчининг банкига тақдим қилинади.
Акцептли тўлов талабномаси тўловчининг рухсати билан ижро қилинади. Дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, етказиб берилган товарлар (бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар) бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг тўлов талабномасига илова қилиниши маблағларни акцептсиз равишда ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди.
Маблағлар қуйидаги ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади:

    • тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хатининг асл нусхаси илова қилинганда;

    • банклар томонидан маблағларни тўловчининг банкига унинг кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизлари бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш учун;

    • банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликни кафил бўлган шахсдан ундириш учун;

    • қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Тўлов талабномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, бундан дастлабки тўлов талабномаси маблағларни тўловчининг банкига келиб тушмаган ҳоллар мустасно.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling