I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet46/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

- мисол. Валюта счётини қайта баҳолаш.

Ойнинг бошида валюта счётида 1 500 АҚШ доллари бор, Марказий банк курси 1 АҚШ доллари 10 500 сўм. Ой давомида валюта счётида операция амалга оширилмади. Ойнинг охирги санасида Марказий банк курси 1 АҚШ доллари 10 520 сўмни ташки этди.
Курс фарқи (10 520 - 10 500) х 1 500 = 30 000 сўмни ташкил этади. Операция қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:
Д-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 30 000 сўм.
К-т 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» - 30 000 сўм.


  1. - мисол. Устав капиталини шакллантиришда курс фарқини акс эттириш тартиби:


Қўшма корхонанинг устав капитали 150 000 АҚШ доллари миқдорида давлат рўйхатидан ўтказилди, Марказий банк курси 1 АҚШ доллари 10 500 сўмни ташкил этган. Ушбу операция қуйидагича акс эттирилади:
50 000 х 10 500 = 525 0000 000 сўм.
Д-т 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» - 525 000 000 сўм. К-т 8330-«Пай ва улушлар» - 525 000 000 сўм;
Таъсисчилар томонидан устав фондини шакллантириш учун валюта ҳисобрақамига 50 000 АҚШ доллари киритилди, шу санада Марказий банк курси 10 520 сўмни ташкил этди.
Курс фарқи (10 520 – 10 500) х 50 000 = 1 000 000 сўм. Устав фондини шакллантириш учун валюта ҳисобрақамига келиб тушган пул ва курс фарқини қуйидагича акс эттирамиз:
Д-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 526 000 000 сўм.
К-т 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» - 525 000 000 сўм. К-т 8520-« Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи » - 1 000 000 сўм.
    1. Масала. Валюта курси ўзгаришини акс эттириш. 1-Валюта счётини кайта баҳолаш.


а) 20.12.2020 йилда корхонанинг валюта счётиа 20 000 АҚШ доллари келиб тушган ва шу санадаги Марказий банк курси (1 АҚШ доллари учун 10 450 сўм) бўйича кирим қилинган. 31.12.2020 йилда Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 485 сўни ташкил этди. 31.12.2020 йил санасига валюта счётидаги пулни қайта баҳоланишини акс эттиринг.


б) 01.01.2021 йилда корхонанинг валюта счетида 10 000 АҚШ доллари бор эди (шу санада Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 550 сўмни ташкил этган).
31.01.2021 йилга келиб ушб валюта счетидаги пул қолдиғи ўзгармаган ва 31.01.2021 йилга Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 530 сўмни ташкил этди.
31.01.2021 йил санасида валюта счётидаги пулни қайта баҳоланишини акс эттиринг.



  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling