I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Қуйидагилар қайта баҳоланмайди


Download 5.64 Mb.
bet44/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Қуйидагилар қайта баҳоланмайди:


а) хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасига харид қилинган асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захиралари;
б) хўжалик юритувчи субъект, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона устав сармоясининг миқдорлари ва муассислари (иштирокчилари) улушларининг нисбати;
в) устав капиталига ва акцияларга инвестициялар.
Ҳосил бўлган курс фарқи хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилади.
Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун кўрсатилган сўмдаги қайта ҳисоблаш чет эл валютасида операция содир этилган санада Марказий банк курси бўйича амалга оширилади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун чет эл валютасида айрим операцияларни содир этиш саналари мазкур 22-БҲМCга иловада келтирилган:

Чет эл валютасида айрим операцияларни амалга ошириш саналарининг РЎЙХАТИ


Чет эл валютасидаги операциялар

Чет эл валютасида амалга оширилган операцияларнинг санаси бўлиб ҳисобланади

Чет эл валютасидаги банк ҳисобварақлари бўйича операциялар

Чет эл валютасидаги пул маблағларининг банкдаги
ҳисобварақларга келиб тушиш ёки уларни банкдаги ҳисобварақлардан ҳисобдан чиқариш санаси

Чет эл валютасидаги касса операциялари

Чет эл валютасини кассага кирим қилиш ёки уларни кассадан
бериш санаси

Чет эл валютасидаги даромадлар

Чет эл валютасидаги даромадларни тан олиш санаси

Чет эл валютасидаги харажатлар

Чет эл валютасидаги харажатларни тан олиш санаси

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларни баҳолаш

Товар-моддий захиралари ва бошқа активларнинг харид қилинганлигини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари (товарнинг кузатув ҳужжатлари ёки божхона юк декларацияси) мавжуд бўлганда, уларни бухгалтерия ҳисобига қабул қилиш
санаси

Ходимларнинг ҳисобдор суммалари бўйича чет
эл валютасидаги қарзларини акс эттириш

Бўнак ҳисоботини тасдиқлаш санаси

Чет эл валютасидаги қарзларнинг тўланиши

Чет эл валютасидаги қарзларни тўлаш санаси

Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлар
бўйича қарздорлигининг юзага келиши

Юридик шахс мақомини олиш санаси

Устав капиталининг шаклланиши (кўпайиши)

Устав капиталига таъсисчилар томонидан улушларини киритиш
санаси

Молиявий-хўжалик фаолияти натижалари бўйича ҳисобдан чиқарилган мусбат курс фарқи 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ҳисобварағининг кредитида акс эттирилади ва даромад (фойда) солиғи бўйича солиқ солиш базасини оширади, манфий курс фарқи эса 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» ҳисобварағининг дебетида акс эттирилади ва даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солиш базасидан чегирилади.





Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling