I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Корпоратив пластик карталардан фойдаланиш ҳисоби
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3294
- Корпоратив банк картаси
- Корпоратив банк картасининг сақловчиси
- (кейинчалик матнда КПК деб ёзилади )
2. Корпоратив пластик карталардан фойдаланиш ҳисобиЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ ҚАРОРИ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА БАНК КАРТАЛАРИНИНГ ЧИҚАРИЛИШИ ВА МУОМАЛАДА БЎЛИШИ ҚОИДАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА (ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3294) Корпоратив пластик карталари бўйича операцияларнинг ҳисоби “Юридик шахслар томонидан миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланиш тартиби тўғрисида НИЗОМ” билан тартибга солинади. Корпоратив банк картаси - юридик шахсга банк томонидан бериладиган, корпоратив банк картасини сақловчисига карта ҳисобварағида ҳисобда турган пул маблағларини тасарруф этган ҳолда товарлар, ишлар ёки хизматларни сотиб олиш учун нақд пулсиз шаклда тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тўлов картаси. Корпоратив банк картасининг сақловчиси - юридик шахс ва эмитент банк ўртасидаги шартнома асосида корпоратив банк картасидан фойдаланувчи юридик шахс ёки у ваколат берган шахс. Бунда юридик шахс банк картаси сақловчиси сифатида фақат у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган ушбу юридик шахс ходими бўлган шахсга банк картаси сақловчиси сифатида ваколат бериши мумкин. Корпоратив пластик карталар (кейинчалик матнда КПК деб ёзилади ) орқали тўловни амалга ошириш корхоналар учун жуда ҳам қулай тўлов тури ҳисобланади. Бу тўлов турида харидор корхоналар томонидан харид қилинаётган товарлар, ишлар ёки хизматларни пулини тўлаш тезкорлиги таъминланади. Ўз навбатида мол етказиб берувчи ва пудратчи корхоналарда эса сотилаётган товарлар, ишлар ёки хизматларни пулини тезкор равишда ундириш имконияти мавжуд. КПК счётидаги пулларни сарфлаш, шунингдек пластик картани сақлаш учун, корхона раҳбари бўйруғи асосида масъул моддий жавобгар шахс тайинланади. Одатда, КПК бўйича масъул жавобгар шахслар этиб корхонанинг штатлар жадвалида белгиланган қуйидаги ҳодимлар тайинланади: таъминот ёки логистика бўлими ходимлар - товар-моддий бойликларни харид қилиш учун,; реклама ёки сотув бўлими мутахассислар - реклама ёки маркетинг акцияларини, вакиллик тадбирларини ўтказиш учун; автотранспорт ҳайдовчиси – ёқилғи, таъмирлаш ишлари ҳақини тўлаш учун ва ҳ.к. Корхона ва КПК бўйича масъул жавобгар шаҳс ўртасида моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома тузилиши керак. Шундан сўнг КПКни қабул қилиш топшириш далолатномаси бўйича карта жавобгар шахсга топширилади. Башарти масъул жавобгар шахс алмашган тақдирда, янги масъул жавобгар шахс билан ҳам моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома тузилади. КПК счётини тўлдириш карта счётини очган корхонанинг тўлов топшириқномасига асосан унинг асосий ҳисоб- китоб счетидан КПК счётига маблағларни кўчириш орқали амалга оширилади. КПК счётига ўтказилган маблағлар масъул жавобгар шахсга ҳисобдорлик асосида бериладиган, қатъий тарзда белгиланган мақсадларга ишлатиладиган маблағлар бўлиб ҳисобланади. КПКнинг сақловчилари савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом”да, унга киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда, кўзда тутилган харажатларни тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишлари мумкин. Хусусан, КПКнинг ёрдамида қуйидагилар тўланиши мумкин: барча турдаги хом ашё ва материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар, ёқилғи ва энергия; юридик ва жисмоний шахслар бажарадиган хизматлар ва ишлар; асосий воситаларнинг жорий ижараси; нормал меҳнат шароитлари ва хавфсизлик техникасини таъминлаш; корхона ходимларининг хизмат сафарлари; чет ташкилотларнинг бошқа хизмат ва ишлари ҳақи. Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун КПКдан фойдаланганда, КПК бўйича масъул жавобгар шаҳс хизмат сафаридан қайтганидан кейин қонунда белгиланган муддатда КПК воситасида сарфланган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт. Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар КПК воситасида тўланганда, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқнома”га мувофиқ қонунда белгиланган тегишли реквизитларга эга бўлган терминал квитанцияларининг асл нусхалари ва бошқа ҳужжатлар юридик шахс бухгалтерияси учун ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади. КПК воситасида бошқа харажатлар учун тўловлар амалга оширилганда ҳисобот ҳужжатлари сифатида терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари, унга илова қилинган тегишли савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича тўловни терминал орқали қабул қилган хизматчининг имзоси ва “тўланди” муҳри қўйилган счётлар ва квитанциялар хизмат қилади. Хўжалик эҳтиёжлари учун майда улгуржи тартибда товарлар учун КПК воситасида тўлов амалга оширилганда, терминаллар квитанциялари асл нусхалари, унга илова қилинган товар счётлари ва қонунга мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади. КПК бўйича жавобгар шаҳс КПКни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда КПКдан ишлатилган суммалар тўғрисида корхона бухгалтериясига ҳисобот тақдим этиши шарт. КПК бўйича ҳисобдор шахслар ҳисобот тузаётганда ва бошқа ҳолларда, агар корхонада ўзгача махсус шакл белгиланмаган бўлса, бўнак ҳисоботи шаклидан фойдаланишлари ёки ҳисоботнинг эркин шаклда топширишлари мумкин. Бироқ ҳисобот КПК воситасида пул маблағлари сарфланишига оид хўжалик операцияси амалга оширилганлигини акс эттирувчи бошланғич ҳисоб ҳужжати ҳисобланиши боис унда "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуннинг 14- моддасида белгиланган қуйидаги мажбурий реквизитлар қайд этилиши шарт: корхона (муассаса)нинг номи; ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой; хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва ўлчов бирликлари кўрсатилган миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда); хўжалик операциясини бажарган шахсларнинг (шахснинг) идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари. Ҳисоботда унга қайси тасдиқловчи ҳужжатлар, масалан, слипларнинг асл нусхалари, электрон терминаллар квитанциялари, товар счётлари, мол етказиб берувчиларнинг счёт-фактуралари, йўл чипталари ва бошқалар илова қилинаётганини ҳам кўрсатиш зарур. Терминал квитанцияларининг ранги тез вақт ичида ўчиб кетиш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли, бухгалтерия томонидан ундан нусха олиниши тавсия этилади. КПК счётидаги сарфланмай қолган маблағларни асосий ҳисоб китоб счётига қайтариш тўлов топшириқномаси билан амалга оширилади. КПКдаги пул маблағлари ҳаракати бухгалтер томонидан банк кўчирмасига қараб кузатилади. Ҳисобда корпоратив карточка бўйича операцияларни қуйидагича акс эттириш лозим: Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling