I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Хизмат сафари учун ходимларга берилган бўнаклар ҳисобини юритувчи ҳисобварағлар бўйича
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- VI-МАВЗУ. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИ
- Ходимларни ишга қабул қилишни ҳужжатлаштириш
- Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар .
- Қуйидагилар иш берувчилар бўлиши мумкин
- Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари
Хизмат сафари учун ходимларга берилган бўнаклар ҳисобини юритувчи ҳисобварағлар бўйичакорреспонденция:
Йўриқномага 1-ИЛОВА ХИЗМАТ САФАРИ ГУВОҲНОМАСИ Берилди (лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) (хизмат сафари гувоҳномаси берилган орган номи) хизмат сафарига юборилган хизмат сафари пункти Хизмат сафари муддати " " кун 20 й. " " дан 20 й. " " гача Асос: 20 й. " " даги -сонли буйруқ серия рақамли паспорт тақдим этилган тақдирда ҳақиқий. М.Ў.
Белгиланган манзилга етиб бориш ва у ердан кайтиш белгилари:
Бу бир нечта пунктга борганда руйхат давом этади VI-МАВЗУ. МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ҲИСОБИХодимларни ишга қабул қилишни ҳужжатлаштириш Меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимларга ҳисобланадиган тўловлар ҳисоби Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоби Жисмоний шахсларданолинадиган даромад солиғи Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар Ижтимоий солиқ Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар: ЎзР Меҳнат Кодекси. ЎзР Солиқ Кодекси. 3.21-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси” (ЎзР АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Ходимларни ишга қабул қилишни ҳужжатлаштиришМеҳнат Кодекси мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналарда ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатларини қонуний тартибга солувчи асосий ҳужжатдир. Ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.Белгиланган ёшга етган (16 ёш) ҳамда иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари бўлиши мумкин (МК 14 мод). 15 ёшга тўлган ўсмирларни ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади. Қуйидагилар иш берувчилар бўлиши мумкин:корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида; мулкдорнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар; ўн саккиз ёшга тўлган айрим шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар. Ходимнинг асосий меҳнат ҳуқуқлари:ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланганидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш; муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш; хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш; касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш; касаба уюшмаларига ҳамда ходимлар ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш; қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш; ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш; жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш ҳуқуқига эгадир. Ходимлар учун меҳнат ҳуқуқларининг ва кафолатларининг энг паст даражаси меҳнатга оид қонунлар билан белгилаб қўйилади.Қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг шартлари, бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling