I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Хизмат сафарлари ва уларни ҳисобга олиш


Download 5.64 Mb.
bet48/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Хизмат сафарлари ва уларни ҳисобга олиш


Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар:

    1. «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида» йўриқнома (ЎзР АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

    2. «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом» (АВ томонидан 19.11.2015 й. 2730-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 19.10.2015 й. 92-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Хизмат сафари деб ишчини ташкилот, муассаса, бирлашма, корхона раҳбарининг фармойиши бўйича, ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга, маълум бир муддатга юборилиши (бориб келиш) тушунилади.


Ишчиларни хизмат сафарларига юбориш ушбу ташкилотларнинг бошлиқлари томонидан амалга оширилади, буйруқ ва сафар гувоҳномасини бериш билан расмийлаштирилади.

Хизмат сафарига юборилган ишчига қуйидаги харажатлар тўлаб берилади:


      • турар жой харажатлари;


      • йўл харажатлари;

      • суткаликлар харажатлар.

Хизмат сафари билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар (телефонда гаплашиш, телеграф харажатлари ва бошқалар) хизмат сафарига юборилган шахсда ушбу харажатларни ларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда тўланади.


Турар жой харажатлари
Хизмат сафари жойидаги турар жойни ижарага олиш бўйича харажатлар хизмат сафарига юборилган ишчини келиш ва кетиш кунлари бўйича ҳақиқатдаги харажатлар бўйича, жумладан меҳмонхоналарда кўрсатиладиган қўшимча хизматлар (жойларни бронлаш, дазмолдан фойдаланиш, сақлаш камерасидан, телевизор, музлатгич, идиш-товоқ, алоқа хизматидаи фойдаланиш)га ҳақ тўлаш бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда қопланади.
Агар, меҳмонхоналарни люкс-номерларида (хоналарида) яшаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда, турар жой хонасини ижарага олиш бўйича ҳақ тўлаш бюджет маблағлари ҳисобидан ушбу номер (хона) қийматининг 70%и миқдоригача амалга оширилади, қолган қисми эса бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тўланади.
Турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда, харажатлар ҳар бир сутка учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20%и миқдорида қопланади.
Хизмат сафарига юборилган ишчига шунингдек истисно тариқасида, тасдикловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, ташкилот раҳбарининг рухсати билан ҳаво, темир йўл, сув ва умумий фойдаланишдаги автомобил транспортида багажни олиб ўтиш билан боғлиқ харажатлар қопланади.


Йўл харажатлари
Хизмат сафарига юборилган ишчига турар жой ижараси бўйича, хизмат сафари жойига бориш ва иш жойига қайтиш харажатлари қопланади, шунингдек суткаликлар тўланади.
Хизмат сафари билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар (телефонда гаплашиш, телеграф харажатлари ва бошқалар) хизмат сафарига юборилган шахсда ушбуларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда тўланади.
Хизмат сафарига юборилган жойга бориш ва доимий иш жойига қайтиш билан боғлиқ бўлган йўл харажатлари хизмат сафарига юборилган шахсга қуйидаги миқдорларда қопланади:
умумий фойдаланиладиган транспортни барча турларида юриш (таксидан ташқари) қиймати; транспортда йўловчиларни мажбурий давлат суғурталаш бўйича тўловлар;
йўлда юриш ҳужжатларини олдиндан сотиш бўйича, самолёт ва поездларда жойларни бронлаш хизматлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда ҳақ тўлаш;
агар улар аҳоли яшайдиган ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлса, умумий фойдаланиладиган транспорт билан (таксидан ташқари) станциягача, соҳилгача (пристангача), аэропортгача етиб олиш харажатлари. Истисно тариқасида (кечки поезд, умумий фойдаланиладиган транспорт йўқ бўлган тақдирда) ташкилот раҳбарига таксида юрганлик учун ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилади.
Йўлда ўрин-кўрпа буюмларидан фойдаланганлик учун харажатлар тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасдан ҳақ тўлашга қабул қилинади.
Бюджет ташкилотлари ходимлари учун йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, хизмат сафари учун тўлов ҳар бир километр учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизи миқдорида амалга оширилади.
Бошқа ташкилотларда йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда хизмат сафарига юборилган ходимга йўл ҳақи жамоа битимида (шартномасида), меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда тўланади, бироқ ҳар бир километр учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Километрлар миқдори 500 метр ва ундан ортиқ бўлса, у катта қиймат томонга қараб яхлитланади. Агар километрлар миқдори 500 метрдан кам бўлса, кам қиймат томонга қараб яхлитланади.


Суткаликлар харажатлар
Хизмат сафарида ва йўлда бўлган вақт учун суткалик харажатлар хизмат сафарига юборилган ишларга жамоа шартномалари, жамоа келишувлари ва меҳнат шартномаларида кўзда тутилган миқдорларда, лекин қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаган ҳолда белгиланади (республика бўйича ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда):

Ушбу кўрсатилган харажатларни қоплаш ҳақиқатда қилинган харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашсиз амалга оширилади.
Хизмат сафарига юборилган ишчи ўзининг доимий иш жойига ҳар куни қайтиш имкониятига эга бўлса, у ҳолда суткалик тўланмайди. Ишчини хизмат сафарига юборилган жойдан ўзининг доимий равишда яшайдиган жойига ҳар куни қайтиши мумкинми, йўқлиги хизмат сафарига юборган ташкилотни раҳбари томонидан масофанинг узоқлиги, транспорт алоқаси шароити, бажариладиган топшириқни туси, ишчи учун дам олиш шароитларини яратиш кабиларни ҳисобга олган ҳолда очилади.

Хизмат сафарига юбориладиган ишчига хизмат сафарига кетишдан олдин юқорида кўзда тутилган миқдорларда суткалик, йўл харажатлари, турар жой хонасини ижарага олиш харажатлари чегарасида пул кўринишидаги аванс (бўнак) тўланади. Ишчи хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида аванс (бўнак) ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ушбу ҳисоботга белгиланган тартибда расмийлаштирилган хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


Ўзб.Респ. Солиқ кодексининг 317-моддасига биноан ишлаб чиқариш ва бошқарув ходимлари хизмат сафари харажатларини хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг фармойиши билан қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ортиқча амалга ошириш фойда солиғи бўйича солиқ солиш базасига ва жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадига киритилади.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling