I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Валюта бўйича курс фарқларининг ҳисобига оид шартли мисоллар 1 - мисол


Download 5.64 Mb.
bet45/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Валюта бўйича курс фарқларининг ҳисобига оид шартли мисоллар 1 - мисол. Товарларни сотиб олишда кредиторлик қарзини баҳолаш
20 000 АҚШ доллари қийматдаги товар импорт қилинди. Божхона юк декларациясини тўлдириш санасидаги курс 1 АҚШ доллари учун 10 450 сўмни ташкил этган.
Товарни кирим қилиш (20 000 х 10 450 = 209 000 000 сўм) қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Д-т 2910-«Омбордаги товарлар» - 209 000 000 сўм
К-т 6010-«Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар» - 209 000 000 сўм.
Ой охирида Марказий банк курси бўйича 1 АҚШ доллар 10 480 сўмни ташкил этди. Курс фарқи (10 480 – 10 450) х
20 000 = 600 000 сўмни ташкил этади.
Операция қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Д-т 9620-«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» - 600 000 сўм.
К-т 6010-«Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар» - 600 000 сўм.

Товар учун тўлов АҚШ доллаарида ўтказилган санада Марказий банк курси 1 АҚШ доллари учун 10 470 сўмни ташкил этди, курс фарқи (10 470 – 10 480) х 20 000 = 200 000 сўм.


Тўлов ва курс фарқини акс эттириш:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчиларга тўланадиган счётлар» - 209 600 000 сўм. К-т 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» - 200 000 сўм.
К-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 209 400 000 сўм. (20 000 х 10 470)


  1. - мисол. Товарларни сотишда дебиторлик қарзини қайта баҳолаш


10 000 АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Ушбу сотиш санасида Марказий банк курси бўйича 1 АҚШ доллари 10 400 сўмни ташкил этган, 10 000 х 10 400 = 104 000 000 сўм.
Товар сотилиши қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:
Д-т 4010-«Харидордан ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 104 000 000 сўм. К-т 9010-«Маҳсулотларни сотишдан даромадлар» - 104 000 000 сўм.

Ойнинг охирида Марказий банк курси 1 АҚШ доллари 10 450 сўмни ташкил этди. Курс фарқи (10 450 – 10 400) х 10


000 = 500 000 сўмни ташкил этади.
Операция қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:
Д-т 4010-«Ҳаридордан ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 500 000 сўм. К-т 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» 500 000 сўм.;

Харидордан пул келиб тушган пайтда Марказий банк курси 1 АҚШ доллари 10 465 сўмни ташкил этди. Курс фарқи (10 465 – 10 450) х 10 000 = 150 000 сўмни ташкил этади.


Валюта келиб тушиши ва курс фарқи қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:


Д-т 5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари» - 104 650 000 сўм. (10 000 х 10 465) К-т 4010-«Харидордан ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 104 500 000 сўм. К-т 9540-«Валюталар курслари фарқидан даромадлар» - 150 000 сўм.




  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling