I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимларга ҳисобланадиган тўловлар ҳисоби


Download 5.64 Mb.
bet53/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимларга ҳисобланадиган тўловлар ҳисоби


Бозор иқтисодиёти шароитида корхона меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари, тизимлари ва миқдорини, шунингдек бошқа қўшимча ҳақ ва устама ҳақларни республика қонун ҳужжатлари асосида мустақил равишда белгилайди.
Иш ҳақи ходимлар даромадининг асосий манбаси ҳисобланади ва корхона ишининг пировард натижаларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ишлаб чиқаришга қўшган меҳнат ҳиссаси билан белгиланади.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг асосий шакллари ишбай ва вақтбай шакллар ҳисобланади.
Ишбай иш ҳақи ишлаб чиқарилган маҳсулот (ишлар) миқдори ва унинг бирлиги учун нархлар асосида ҳисобланади.
Мисол. III разрядли токарь бир ойда 80 деталь тайёрлади. Бир деталь учун ишбай нарх – 1 250 сўм. Унинг иш ҳақи 100 минг сўмни (1 250 х 80) ташкил этди.
Ишбай ҳақнинг ишбай-мукофотшакли ҳам қўлланилади.
Ишбай-мукофот шакли ишлаб чиқариш меъёрларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун мукофотлар тўлашни назарда тутади. Шунга кўра ҳар бир корхона ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги Низомига эга бўлиши керак.
Мисол. III разрядли токарь меъёрни 70 деталь ташкил этганда 80 деталь тайёрлади, ишбай нарх – маҳсулот бирлиги учун – 1 250 сўм. Ишлаб чиқариш меъёрини ошириб бажаришнинг ҳар бир фоизи учун корхонада раҳбар томонидан тасдиқланган,ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги Низомига мувофиқ ишбай ҳақнинг суммасидан 3% миқдорида мукофот белгиланади. Ишлаб чиқариш меъёрини бажариш фоизи:
(80 : 70 х 100) =114%;
ишчининг меъёрдан ортикча бажарган фоизи – 14% (114% - 100%) мукофот миқдори – 42% (14% х 3);
ишбай ҳақ суммаси – 100 000 сўм (1 250 х 80);
мукофот суммаси – 100 000 х 42 % = 42 000 сўм;
умумий иш ҳақи суммаси – 100 000 + 42 000 = 142 000 сўм.
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли иш ҳақини ходим томонидан ишланган вақт миқдоридан ва бир соат иш учун тариф ставкасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилишни назарда тутади.
Мисол. II разрядли слесарь июнда 170 соат ишлаган. Бир соат учун тариф ставкаси 1 200 сўмга тенг. Унинг иш ҳақи 204 000 сўмни (1 200 х 170) ташкил этди.
Тунги вақтдаги иш учун ҳақ тўлаш. Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади (ЎзР Меҳнат кодексининг 122-моддаси). Тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади, яъни тунги вақтдаги иш учун қўшимча тўлов миқдори соат ставкасининг 50%дан кам бўлиши мумкин эмас.
Корхона ўзининг ички ҳужжатларида, масалан коллектив шартномасида ёки Меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда тунги вақтдаги иш учун қўшимча тўловни қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошиқча қилиб белгилаши мумкин. Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш. Белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади. Иш вақтидан ташқари иш бухгалтерияда нарядлар, иш вақтини ҳисобга олиш табели, маълумотнома-ҳисоб-китоб билан расмийлаштирилади ва иш вактидан ташкари иш учун хак тулаш икки баробардан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади (ЎзР Меҳнат кодексининг 157-моддаси). Ҳақ тўлашнинг аниқ миқдори коллектив шартномасида ўрнатилади, агар у тузилмаган бўлса, корхона раҳбари томонидан касаба уюшмаси ёки ишчиларнинг бошқа
вакил органи билан келишилган ҳолда белгиланади.
Байрам ва дам олиш кунларида ишлаганлик учун икки баробар миқдорда ҳақ тўланади. Агар ходим бунинг ҳисобига бошқа куни дам олса, бир баробарда ҳақ тўланади.

Ишлаб чиқариш хусусияти, меҳнатни ташкил этиш ва унга ҳақ тўлаш тизимидан келиб чиқиб, корхонада бирламчи ҳужжатларнинг қуйидаги шакллари қўлланилади: ишбай ишга наряд; йўналиш варақаси (харитаси); бажарилган иш ҳажми тўғрисида билдирги; бажарилган иш ҳажмини ҳисобга олиш қайдномаси; ишларни қабул қилиш далолатномаси.



Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling