I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Нарядлар якка тартибдаги маҳсулот тайёрлайдиган якка-ёлғиз ишлаб чиқаришларда қўлланилади. Бир марталик ва жамғариш, шунингдек якка тартибдаги ва бригада нарядлари фарқланади. Бир марталик нарядлар бўйича смена ёки ой давомида бир турдаги иш расмийлаштирилади, жамғариш нарядлари эса ой охирида ёпилади ва турли хил ишларни акс эттиради.
Якка тартибдаги наряд бир ишчининг иши учун расмийлаштирилади, агар иш бригада томонидан бажарилса, бригада ишини акс эттирадиган бригада нарядлари расмийлаштирилади. Маҳсулот цехлар бўйича навбатма-навбат ишлов бериш йўли билан тайёрланадиган мунтазам (серияли) ишлаб чиқаришларда бажарилган ишлар ҳажмини ҳисобга олиш учун йўналиш хариталари қўлланилади. Ишчилар бир турдаги операцияларни бажарадиган, ишлаб чиқариш оммавий хусусиятга эга бўлган корхоналарда уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариши бажарилган ишлар ҳажмини ҳисобга олиш қайдномаси билан расмийлаштирилади. Ишнинг бир меъёрдаги шароитларидан четга чиқишлар қўшимча ҳақ тўлаш варақалари билан расмийлаштирилади. Вақтбай иш ҳақини ҳисоб-китоб қилиш учун асосий ҳужжат бўлиб фойдаланилган иш вақти табели ҳисобланади. У иш жойларида бригадирлар, усталар, цех, бўлим бошлиқлари томонидан тўлдирилади. Ишда бўлмаган кунлари қуйидаги шифрлар билан акс эттирилади: «К» – касалланиш, «Д» – дам олиш куни, «Т» – таътил ва ҳоказо. Тегишлича расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатлар ой охирида бухгалтерияга топширилади, бухгалтерия ходимлари уларни диққат билан текширадилар, сўнгра ҳар бир ходимга тегишли бўлган иш ҳақини ҳисоблайдилар ва маълумотларни ишлов учун ҳисоблаш марказига топширадилар ёки компьютерга киритадилар. Ҳисоблаб чиқарилган иш ҳақи ходимнинг шахсий счётида кўрсатилади. "Тасдиқлайман " 2015 йил Январ ойи учун иш вақтини ҳисоблаш ТАБЕЛИ М.Ў. __________ Директор Хакимов Л.Ф. "_____________" й. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling