I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Номоддий активлар амортизацияси ҳисоби


Download 5.64 Mb.
bet95/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Номоддий активлар амортизацияси ҳисоби


Номоддий активлар ҳам, асосий воситалар каби, узоқ муддат давомида ишлатилади ва ушбу вақт мобайнида уларнинг қиймати ҳар ойда амортизацияни ҳисоблаш йўли билан ишлаб чиқарилган маҳсулот, кўрсатилган хизмат ёки бажарилган ишларга ўтказилади.
Номоддий активларнинг қиймати амортизация ҳисоблаш йўли билан сўндирилади. Амортизацияланадиган қиймат фойдали хизмат муддати мобайнида корхона харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида мунтазам тақсимланади.
Номоддий актив бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект номоддий активлар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга қадар ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади. Номоддий актив бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилган ёки бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасида тўхтатилади.
Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва у тегишли бўлган ҳисобот даврининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Номоддий активлар бўйича ҳисобланган амортизация суммалари бухгалтерия ҳисобида алоҳида счётлардаги тегишли суммаларни жамлаш йўли билан акс эттирилади.
Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати корхона томонидан номоддий актив бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш чоғида белгиланади.
Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддатини белгилаш қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади:
а) патент, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ номоддий активлардан фойдаланиш муддатининг бошқа чекланиши;
б) ушбу объектдан фойдаланиш кўзда тутилаётган муддат, яъни корхона иқтисодий фойда (даромад) олиши мумкин бўлган муддат.
Номоддий активларнинг алоҳида гуруҳлари учун фойдали хизмат муддати ушбу номоддий активдан фойдаланиш натижасида олиниши кутилаётган маҳсулотлар миқдори ёки ишлар ҳажмининг бошқа моддий кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling