I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet1/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

I-МАВЗУ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ, УНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ





  1. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча

  2. Корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш

  3. Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг услубий томонлари



Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар:

    1. 2016 йил 13 апрелдаги ЎРҚ-404-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Қонуни «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»

    2. 1-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (ЎзР АВ томонидан 1998 йил 14 августда 474-сон билан рўйхатга олинган)



  1. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунча




Бухгалтерия ҳисоби корхона хўжалик фаолиятини узлуксиз равишда ва ҳужжатлар асосида акс эттириш орқали бухгалтерия ахборотини йиғиш, қайд этиш ва умумлаштириш йўли билан молиявий ва бошқа ҳисоботларни тузишнинг тартибга солинган тизимидир.

Бугунги кунда хўжалик ҳисобининг уч хил шаклини учратиш мумкин, булар:



  • Оператив ҳисоб (бошқарув ҳисоби);

  • Бухгалтерия ҳисоби (молиявий ҳисоб);

  • Статистик ҳисоб.

Юқорида келтирилганлардан ташқари баъзи мамлакатларда солиқ ҳисоби ҳам алоҳида ҳисоб тури сифатида юритилади, яъни хўжаликларда алоҳида солиқ ҳисобини юритиш тизими шакллантирилган.
Шунингдек бугунги кунда ривожланган мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби (accounting) икки йўналишда ривожланаётганини кузатиш мумкин:

  • молиявий ҳисоб (financial accounting);

  • бошқарув ҳисоби (management accounting).

Бухгалтерия ҳисоби маълум бир хўжалик юритувчи субъект тўғрисида молиявий маълумотларни аниқлаш, қайта ишлаш ва молиявий ҳисобот шаклида фаолият юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатига қизиқувчи фойдаланувчиларга маълумотни етказиб беришни амалга оширадиган ахборот тизимдир.
Бухгалтерия ҳисобнинг назарий асослари ким томонидан яратилгаилиги борасида турли хил фикрлар мавжуд. Шуни таъкидлаб ўтиш мумкинки, иккиёқлама ёзув тизимидан Шимолий Италиянинг айрим савдо марказларида ХIII-ХIV асрларда фойдалана бошланган. Биринчи маротаба бухгалтерия ҳисобини бир тизимга солиш италиялик олим Лука Пачоли томонидан амалга оширилган. У ёзган китоб «Арифметика, геометрия суммаси, мутаносиблик ва нисбатлар ҳақида таълимот» деб номланди. Ушбу китоб асосан математикага бағишланган бўлиб, 1494 йилда нашр килинди. Математика фанига бағишланган бўлишига қарамасдан, китобнинг бир кисми «Ҳисобварақлар ва ёзувлар ҳақида трактат» деб номланди. Шунинг учун ҳам бухгалтерия ҳисоб фани тарихини ўрганувчилар, бу китоб бухгалтерия ҳисобнинг ривожланишига асос бўлди, деб таъкидлашади.
«Бухгалтер» атамаси дастлаб 1498 йилда, яъни Лука Пачоли китоби нашр қилинганидан 4 йил ўтиб, Германияда қўлланила бошланди. buck– китоб, halter – тутиш, (немис тилидан) яъни сўзма-сўз олганда китоб тутувчи деган маънони англатади. Бунга Рим императори иш юритувчини бухгалтер деб аташ хақида буйрук чикарганлиги сабаб бўлди. Инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда бухгалтерия ҳисоби «accounting» деб аталади.



Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling