I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Активлар = Мажбуриятлар + Хусусий капитал
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 140-сонли буйруғига мувофиқ мулкчилик шаклидан қатъи назар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва юридик шахс ҳисобланган, банк ва суғурта ташкилотларидан ташқари барча корхона ва ташкилотлар ягона шакл бўйича баланс тузадилар. Баланснинг актив ва пассиви бўлимларга, бўлимлар алоҳида гуруҳларга, гуруҳлар эса баланс моддаларига бўлинади. Мол-мулкнинг айрим турларини, унинг шаклланиш манбаларини, корхона мажбуриятларини тавсифлайдиган, баланс активи ва пассивининг кўрсаткичи (сатри) бухгалтерия баланси моддаси деб аталади. Баланс активи икки бўлимга бўлинади: узоқ муддатли активлар ва жорий активлар. Баланснинг «Узоқ муддатли активлар» бўлимида асосий воситалар ва номоддий активлар қиймати, узоқ муддатли инвестициялар, ўрнатиладиган ускуналар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва муддати кечиктирилган узоқ муддатли харажатлар суммалари ошкор қилиниши керак. «Жорий активлар» бўлимида товар-моддий захиралар, келгуси даврлар харажатлари, муддати кечиктирилган харажатларнин гжорий қисми, дебиторлик қарзлари, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа жорий активлар суммалари ошкор қилиниши керак. Бухгалтерия балансининг пассиви ҳам икки бўлимга бўлинади: ўз маблағлари манбалари ва мажбуриятлар. Пассив моддаларининг мазмунини яхши тушуниб етиш учун пассивда нималар акс эттирилишини эсда тутиш керак. Агар активда мол-мулкнинг аниқ турлари акс эттирилса, пассивда корхона томонидан олинган ушбу мол-мулкнинг манбаларини акс эттиради. «Хусусий капитал»бўлимида устав капитали, қўшилган капитал, захира капитали, сотиб олинган ўз акциялари, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар ҳамда бўлғуси харажатлар ва тўловлар захиралари ошкор қилиниши керак. «Мажбуриятлар» бўлимида узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар бўйича ахборотлар алоҳида ошкор этилиши лозим. Узоқ муддатли мажбуриятлар бўйича етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли қарзлар, алоҳида бўлинмаларга узоқ муддатли қарзлар, шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига узоқ муддатли қарзлар, муддати кечиктирилган узоқ муддатли даромадлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган мажбуриятлар, ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар, узоқ муддатли банк кредитлари, узоқ муддатли қарзлар ва бошқа узоқ муддатли кредиторлик қарзлари суммалари кўрсатилиши керак Жорий мажбуриятлар бўйича етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзлар, алоҳида бўлинмаларга қарзлар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига қарзлар, муддати кечиктирилган даромадлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган мажбуриятлар, бошқа муддати кечиктирилган мажбуриятлар, олинган бўнаклар, бюджетдан солиқларга оид қарзлар, суғуртага оид қарзлар, давлат мақсадли жамғармаларидан тўловларга оид қарзлар, таъсисчилардан қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлашга оид қарзлар, қисқа муддатли банк кредитлари, қисқа муддатли қарзлар, узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ва бошқа кредиторлик қарзлари суммалари ошкор қилинади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling