I-мавзу. Статистика фанининг предмети ва усули


Download 258.66 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi258.66 Kb.
#1542781
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Статистика 1 мавзу

Режа:   1.1. Статистика тўғрисида умумий тушунча. 1.2. Статистика фанининг предмети ва усули. 1.3. Статистика фанининг тармоқлари ва унинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги. 1.4. Статистиканинг ташкил этилиши ва унинг вазифалари.

 I-МАВЗУ. СТАТИСТИКА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УСУЛИ

1.1. Статистика тўғрисида умумий тушунча


«Статистика» атамаси лотинча «status» сўзидан олинган бўлиб, ҳодисаларнинг ҳолати, аҳволини билдиради. «Status» сўзи негизидан «stato»-давлат, «statusta»-давлатни билувчи, «statustica», яъни давлат тўғрисида муайян билим, маълумотлар йиғиндиси деган тушунчалар келиб чиққан.

Ҳозирги кунда статистика дейилганда: - ўз объектига ва усулига эга бўлган мустақил фанни, амалий фаолиятдаги мустақил тармоқларни, яъни давлат статистика қўмитаси тизимидаги статистика бош бошқармалари ва статистика бўлимларини; - ижтимоий ҳаётнинг турли томонларини таърифлайдиган умумий кўрсатгичлар, статистик рақамлар ҳам тушунилади.

Статистика кўп асрлик тарихга эгадир. Айрим маълумотларга кўра, эрамиздан 3500 йил илгари мисрда аҳоли ҳисоби (рўйҳати) ўтказилган. Дмитрий донской ҳукмронлиги даврида москвада икки марта (1362 ва 1389 йилларда) аҳоли рўйхати ўтказилган. Статистика фани XVII асрнинг охирларига келиб мустақил фан сифатида шакллана бошлади. Бу даврда эндигина феодализм тузуми ўрнини капитализм тузуми эгаллаётган эди. Капиталистик тузумининг барқарор бўлиши кўпгина фанларнинг, шу жумладан статистиканинг ҳам ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. XVII асрда англияда «сиёсий арифметика» деган фан вужудга келди. Унинг асосчилари инглиз олимлари У. Петти (1623-1687) ва жон граунт (1620-1674) бўлганлар.


Ўзбекистонда статистикани ривожлантиришда Тошкент халқ хўжалиги институтида 1932 йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган «Статистика» кафедрасининг олимлари ўз ҳиссаларини муносиб қўшганлар. Улар жумласига республикамизда биринчилар қаторида докторлик диссертациясини ёқлаган, сўнгра ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига сазовор бўлган Н. Соатов ва Э. Акрамовларни киритишимиз мумкин.
Статистика фанининг предмети оммавий ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий-сифат аниқлигини ўрганиш, уларда аниқ макон ва замон шароитида намоён бўладиган қонуниятларни миқдорий нисбатлар орқали ифодалашдан иборат.
Статистика фани ижтимоий ҳодисаларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат томонлари билан узвий равишда боғланган ҳолда ўрганади. Бутун борлиқ, яъни моддий дунёдаги табиий ва ижтимоий ҳодисаларнинг барчаси статистканинг ўрганиш объекти бўлиб ҳисобланади.

Download 258.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling