Мr - молекуляр масcа.
Кимёвий реакциялар деб моддани ўзоро таъсирлашиши натижасида янги моддаларни ҳосил бўлишига айтилади. Кимёвий реакциялар қуйидаги турларга бўлинади.
Ажралиш (парчаланиш.) реакцияси - дастлабки битта моддадан бир нечта модда ҳосил бўладиган реакция.
2. Бирикиш реакцияси– икки ва ундан ортиқ моддалардан битта янги модда ҳосил бўладиган реакция.
3. Ўрин олиш реакцияси – оддий ва мураккаб моддалар орасидаги реакцияларда оддий модда атомлари мураккаб модда атомларидан бирининг ўрнинни оладиган реакция.
4. Алмашиниш реакцияси – икки мураккаб модда ўзларининг таркибий қисмларини ўзаро алмаштириши натижасида иккита янги модда ҳосил бўладиган реакция.
Анорганик бирикмалар асосан 4 та синфга бўлинади: оксидлар, гидроксидлар, кислоталар, тузлар.
Оксид деб икки элементдан ташкил топган, бири кислород бўлган бирикмаларга айтилади.
Табиатда оксидлар минералларни ташкил этувчиси (каолин, бентонит ва бошқалар.) кўринишида учрайди.
Оксидлар - асосли, кислотали, амфотер ва бефарқ оксидларга бўлинади.
Асосли оксидлар - сув билан бевосита бирикиб, сувда эрийдиган асос (ишқор.) ва эримайдиган асос ҳосил қилади. Кўпчилик асосларни тегишли металлардан тузларига ишқор таъсир эттириб олиш мумкин.
Асосли оксидларга Li2O, МgО, Nа2О, К2О, CаО, FеО, BаО, CuО .....
Асосли оксидларни олиниши:
4Na + О2 = 2Na2О
CаCО3 = CаО + CО2
Cа(HCО3)2 = CаО+H2О+2CО2
2Ca(NО3)2 = 2CaО+4NО2+О2
Nа2CО3 = Nа2О + CО2
Do'stlaringiz bilan baham: |