I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 2.27 Mb.
bet56/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   77
Bog'liq
1 қисм

3.УМУМХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ФОЙДА (Фух) ЁКИ ЗАРАР (Зух). Ушбу кўрсаткич қуйидагича топилади:
Фух (Зух) = Фаф (Заф) + Фмф – Змф
Бу ерда: Фмф – молиявий фаолиятдан олинган фойда;
Змф - молиявий фаолиятдан кўрилган зарарлар.
21-сон БҲМСга мувофиқ қурилиш ташкилотлари молиявий фаолиятидан олинган даромадлар 9500 «Молиявий фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида счётларда ҳисобга олинади. Бу счётларнинг кредитида молиявий фаолиятга доир даромадлар, яъни роялти, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар, валюталар курслари фарқидан даромадлар, узоқ муддатли ижарадан даромадлар ва қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар ҳисоблаш тамойилига мувофиқ акс эттирилади.
Роялти кўринишидаги даромадлар деганда қурилиш ташкилотларининг номоддий активларини, масалан қурилиш бўйича лойиҳалар, меъёр ва тартиблар (стандартлар тўплами), лиценциялар ва бошқаларни ижарага беришдан ва хамкорликда фойдаланишдан олинган даромадлар тушунилади. Ушбу даромадларни ҳисобланиши 4850 “Олинадиган роялти” счётининг дебетида ва 9510 “Роялти кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Дивидендлар – бу қурилиш ташкилотининг акцияларга киритилган молиявий инвестициялари учун ҳисобланган даромад. Ушбу даромадни ҳисоблашга асос бўлиб ўзга акциядорлик жамиятларининг қурилиш ташкилотига дивиденд ҳисобланганлиги тўғрисидаги ёзма хабарномаси ҳисобланади. Ушбу хабарномада жами ҳисобланган дивиденд суммаси, ундан ушланган дивиденд солиғи суммаси ва тўланадиган дивиденд суммаси акс эттирилади. Агар хабарномада дивиденд солиғини ушланмаганлиги уқтирилган бўлса, у ҳолда ушбу солиқни дивиденд олган қурилиш ташкилоти тўлаши лозим. Ҳисобланган дидивенд кўринишидаги даромадлар 4840 “ Олинадиган дивидендлар” счётининг дебетида ва 9520 “Дивиденд кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.
Фоизлар кўринишидаги даромадлар деганда қурилиш ташкилотининг бошқа юридик шахсларга берган қарзлари ва кредитлари учун ҳисобланган фоизлар тушунилади. Ушбу фоизлар суммаси тузилган шартномалар асосида ҳисобланади. Фоиз кўринишида ҳисобланган даромадлар 4830 “ Олинадиган фоизлар” счётининг дебетида ва 9530 “Фоизлар кўринишидаги даромадлар” счётининг кредитида акс эттирилади.

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling