I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Download 2.27 Mb.
|
1 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома (ЭСМ-7 шакл)
- Дебет
ЭСМ-5 шакл ва ЭСМ-6 шаклдаги ҳужжатлар йирик ва кичик қурилиш машина ва механизмларининг ҳар кунлик иш фаолиятини ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун ишлатилади.
Бажарилган ишлар (хизматлар) тўғрисида маълумотнома (ЭСМ-7 шакл) махсус қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишларни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. У пудратчи ва буюртмачилар (бош пудратчи ва субпудратчилар) ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўлувчи счёт-фактураларга илова қилинади. Қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар ушбу техника ёрдамида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотлар учун даромад олишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бундай ташкилотларда қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ЭСМ-7, счёт-фактура) асосида ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: Дебет 4010 «Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» Кредит 9030 «Бажарилган и шва хизматлардан олинган даромадлар» Қурилиш, қурилиш монтаж ва бошқа ишларни олиб бораётган пудратчи ташкилотларда қурилиш машиналари ва механизмлари томонидан бажарилган ишлар қиймати умумпудрат ишининг таркибий қисми ҳисобланади ва унинг таннархига киритилади. 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ пудратчи ташкилотлар қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатлари ҳисобини 2500 «Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида олиб боришлари лозим. Қурилиш ташкилотлари ушбу мақсадда ўзларининг ишчи счётлар режасида махсус счётни, масалан, 2510 «Қурилиш машиналарини сақлаш ва эксплуатация қилиш харажатлари» счётини очишлари ҳам мумкин. Ушбу счётга қурилиш машина ва механизмларининг турлари ёки гуруҳлари бўйича алоҳида аналитик счётларни очиш мақсадга мувофиқ. Бу счётларнинг дебетида қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилишга доир барча харажатлар гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида тўпланади, кредитида эса сарфланган харажатларни ҳисобдан чиқарилиши, яъни уларнинг тегишли объект таннархига киритилиши акс эттирилади. Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш харажатлари ўз ичига қуйидаги моддаларни олади: қурилиш машиналари ва механизмларини бошқарувчи ходимлар (машинистлар, ҳайдовчилар)га ҳисобланган иш ҳақи; иш ҳақига нисбатан ижтимоий суғуртага ажратмалар; материал харажатлари (ёқилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, хўжалик материаллари ваш у кабилар); амортизация харажатлари; жорий ва капитал таъмирлаш; турли хизматлар (электр энергия, сув, газ, иситиш, буғ, транспортировка, ижара ва бошқа хизмат турлари). Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатациясига доир ушбу турдаги харажатлар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади (2.1-жадвал): Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling