I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» Кредит


Download 2.27 Mb.
bet15/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари»
Кредит 4610 «Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари»
Чет эл инвесторларидан таъсис бадали сифатида корхона рўйхатдан ўтгандан кейинги саналарда келиб тушган асосий воситалар бўйича валюта курсини ўзгариши сабабли қўшилган капитал вужудга келади. Бундай ҳолда корхона рўйхатдан ўтган санадаги курс бўйича таъсисчидан қабул қилиб олинган асосий восита қийматига юқорида келтирилган ёзув берилади. Ҳақиқатда келиб тушган сана ва корхона рўйхатга олинган санадаги курслар ўртасидаги фарқ суммаси корхонанинг қўшилган капиталига олиб борилади ва унга қуйидаги ёзув қилинади:
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари»
Кредит 8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқлари»
Қурилиш ташкилотларида асосий воситаларни қайта баҳолаш икки усулда, яъни бозор баҳоларидан келиб чиққан ҳолда тўғридан тўғри эски қийматни бозор қийматигача етказиш ёки эски қийматни белгиланган коэффициентларга кўпайтириш йўли билан янги қийматга чиқиш усулларида амалга оширилади. Янги ва эски қийматлар ўртасидаги фарқ қайта баҳолаш қийматини ташкил этади. Ушбу сумма ижобий сон билан чиқса, у асосий воситаларнинг қийматини оширилганлигини, манфий сон билан чиқса, у асосий воситалар қийматини пасайтирилганлигини билдиради. Қайта баҳолаш натижаси инвентаризация қайдномаси асосида ҳисобда акс эттирилади.
Асосий воситаларнинг қиймати оширилганда, янги ва эски бошланғич қийматлар ўртасидаги ижобий фарқ бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 0111-0190 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари»
Кредит 8510 « Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
Қайта баҳолашда мос равишда асосий воситанинг жамланган эскириш суммаси ҳам юқорида келтирилган икки усулнинг бири бўйича қайта ҳисобланади. Эскириш суммаси оширилганда унга қуйидаги ёзув қилинади:
Дебет 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
Кредит 0211- 0290 «Асосий воситаларнинг эскириши ҳисоби счётлари»
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қайта баҳолашда пасайтирилганда янги ва эски қийматлар ўртасидаги салбий фарқ суммаси икки усулда ҳисобдан чиқарилади.
1-усул. Қурилиш ташкилотида олдиндан асосий воситаларни қайта баҳолаш натижасида резерв капитали шакллантирилган бўлса, у ҳолда пасайтирилган қиймат шу резерв капитали эвазига ҳисобдан чиқарилади. Бунда, мос равишда, қуйидаги ёзувлар қилинади:
а) бошланғич қийматлар ўртасидаги салбий фарқ суммасига:

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling