I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 2.27 Mb.
bet13/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77
Bog'liq
1 қисм

1.2- жадвал
«Тасдиқлайман»
Раҳбар_______
Асосий восита бошланғич қийматининг ҳисоб-китоби
Номи- бетон қориш машинаси



Т/р

Ҳужжат

Операция мазмуни

Сумма



Корр. Счётлар



Сана

Дт

Кт

1

2

5.01.07

Минск заводи, машина қиймати

18000000

0820

6010

2

36

15.01.07

Божхона тўловлари

4200000

0820

6990

3

6

15.01.07

А.Хайдаровнинг аванс ҳисоботи

800000

0820

6970

4

41

15.01.07

«Рауф» брокерлик контораси

200000

0820

6990

5

25

15.01.07

Самарқанд темир йўл узели

600000

0820

6990

6

12

15.01.07

Автойўл

1200000

0820

6990

7

26

15.01.07

Самарқанд ДАН

50000

0820

6990










Жами

25050000

0130

0820



Бош ҳисобчи ____________

Ушбу ҳисоб-китоб сотиб олинган асосий воситаларни бошланғич қиймати бўйича кирим қилинишига, улар бўйича инвентар карточкаларни юритишга, шунингдек меҳнат қуроллари ва воситаларини жорий ҳисоб регистрлари ҳамда ҳисоботларда акс эттиришга асос бўлади.


Қурилиш ташкилотлари бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари асосий воситаларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини республикамизнинг қонунлари ва қонун ости ҳужжатлари асосида олиб боришлари лозим.
21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ асосий воситаларнинг синтетик ҳисоби 0100 «Асосий воситалар ҳисоби счётлари» тизимида очиладиган счётларда олиб борилади.
0110 «Ер» счётида қурилиш ташкилотлари ихтиёрига қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк сифатида берилган ер участкалари акс эттирилади.
0120 «Бинолар, иншоатлар ва узатиш қурилмалари» счётида қуйидаги таркибдаги асосий воситалар ҳисоби юритилади:

  • бинолар – бу ишлаб чиқариш, маъмурий бошқарув ва бошқа ижтимоий-маиший мақсадларда фойдаланиладиган бинолар (цехлар, омборлар, ювиниш хоналари, лаборатория, идора, гараж, ўт ўчириш депоси ва шу каби меҳнат шароитини яратиб берувчи, товар-моддий бойликлар бутлигини таъминловчи объектлар). Бинолар таркибига уларни нормал эксплуатация қилиш учун зарур бўлган барча коммуникациялар, яъни иситиш, вентиляция, сув ва газ таъминоти, лифт, ёнғинга қарши ва сигнализация қурилмалари, телефон алоқаси симлари тизимлари ҳам киритилади.

  • иншоатлар – очиқ айвонлар, деворлар, сув миноралари, темир йўл шаҳобчалари, насос станциялари, цемент ва сув ҳавзалари ва сиғимлари, асфальтланган йўллар ва йўлкалар.

  • узатиш қурилмалари – электр линиялар, газ, сув, буғ ўтқазувчи қувурлар ва бошқалар.

0130 «Машина ва ускуналар» счётида ерга мустаҳкам ўрнатиладиган ва рельсда юритувчи кранлар ва электрокранлар, экскаваторлар, бульдозерлар, бетон қориш машиналари, транспортерлар, кўтариш-тушириш қурилмалари, гредерлар, бурғулаш, арралаш, рандалаш, темир-терсакларни кесиш, улаш, бўёқ, оҳак ва сув пуркаш аппаратлари ҳамда станоклари, иссиқлик печлари, компрессорлар, ўлчов тарозилари ва бошқа махсус машина ҳамда ускуналарнинг ҳисоби олиб борилади.
0140 «Мебел ва офис жиҳозлари» счётида шкафлар, стол ва стуллар комплекти, доскалар, сейфлар, ёзув машинкалари, факс, нусха кўчириш аппаратлари, уяли алоқа воситаларининг ҳисоби юритилади.
0150 «Компьютер ускунаси ва ҳисоблаш техникаси» счётида компьютерлар ва уларга ўрнатиладиган периферия қурилмалари (принтер, сканер, модем ва бошқалар)нинг ҳисоби олиб борилади.
0160 «Транспорт воситалари» счётида юк ва одам ташувчи автомашиналар, вагонлар, автобуслар, тракторлар, прицеплар ва бошқа транспорт воситалари ҳисобга олинади.
Асосий воситаларнинг аналитик ҳисоби 13-журнал-ордерда, шунингдек ҳар бир инвентар объектнинг коди (тартиб номери) бўйича карточкаларда ёки китобда (ОС-7 шакл «Асосий воситаларни ҳисобга олиш инвентар карточкаси», ОС-9 «Асосий воситаларнинг инвентар рўйхати») юритилади. Ушбу карточка ва китоблар асосий воситалар келиб тушганда очилади ва уларнинг бутун фойдали хизмат муддати даври давомида сақланади.
Қурилиш ташкилотларида асосий воситалар янги капитал инвестицияларни киритиш, бепул олиниши, таъсис бадали сифатида кирим қилиниши эвазига кўпайиши, шунингдек уларнинг бошланғич қиймати қайта баҳолаш ҳисобидан ошиши мумкин.
Капитал инвестициялар – бу қурилиш ташкилотларининг янги объектларни қуришга, эски объектларни кенгайтириш, реконструкция ва модернизация қилишга, шунингдек асосий воситаларни сотиб олишга сарфлаган маблағлари мажмуаси. Халқаро стандартларда ва Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартларида (5-сон БҲМС) бу характердаги харажатлар асосий воситаларнинг бошланғич қийматини кўпайтирадиган харажатлар деб тан олинади.
Капитал инвестициялар характерига кўра ички инвестиция ҳисобланади, улар бевосита қурилиш ташкилоти қудратини оширишга йўналтирилган маблағлардир.
Қурилиш ташкилотлари ўз мақсадларидаги капитал инвестицияларни икки усулда амалга оширишлари мумкин: пудрат усулида ва хўжалик усулида. Ушбу усулларда амалга оширилган капитал инвестицияларнинг ҳисоби 0810 «Тугалланмаган қурилиш», 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш», 0890 «Бошқа капитал қуйилмалар» счётларида олиб борилади.

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling