МАВЗУГА ОИД ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:
1. Қурилиш ишлари
2. Жиҳозларни ўрнатиш ишлари
3. Кенгайтириш
4. Реконструкция
5. Модернизация
6. Ободонлаштириш
7. Таъмирлаш
8. Қурилиш ташкилоти
9. Бош пудратчи ташкилот
10. Субпудратчи ташкилот
11. Буюртмачи
12. Пудрат шартномаси
13. Тендер (танлов)
14. Оферта қурилиш лойиҳаси
15. Қурилиш сметаси
16. Қурилиш ҳисоби
17. Қурилиш ташкилотининг ҳисоб сиёсати
Текшириш учун саволлар:
1. Қурилиш ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби субъекти сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари деганда нимани тушунасиз?
2. Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг вазифалари қандай?
3. Қурилиш ташкилотлари ҳисоб сиёсатининг хусусиятлари қандай?
2-МАВЗУ: QURILISH TASHKILOTLARIDA ASOSIY VOSITALAR ҲАМДА МАТЕРИАЛЛАР HISOBINING XUSUSIYATLARI
Режа:
Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalar holati va harakatining hisobi.
Qurilish mashinalari va mexanizlari ish faoliyatining hisobi ҳамда уларни ekspluatatsiya qilish xarajatlarining hisobi.
Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalarga eskirish hisoblash usullarini qo‘llash xususiyatlari.
Qurilish tashkilotlarida materiallar xarajatini hujjatlashtirish va ularning ombor hisobi.
Qo‘shimcha sarflangan materiallar to‘g‘risida hisobotni tuzish va unga ishlov berish tartibi.
Qurilish tashkilotlarida materiallarning sintetik va analitik hisobi ҳамда materiallar inventarizatsiyasi xususiyatlari
1. Qurilish tashkilotlarida asosiy vositalar holati va harakatining hisobi
Қурилиш ишларини турли меҳнат қуроллари ҳамда воситаларисиз амалга ошириб бўлмайди. Чунончи, ер ости ва устидаги, турли чуқурлик ва баландликлардаги ишларни бажариш учун қурилиш ташкилотларига ҳаракатланувчи кранлар, бульдозерлар, экскаваторлар, бетон қориш машиналари, бўёқ ва оҳак пуркагич аппаратлар, электр ранда ва арралар ҳамда бошқа шу каби махсус техника, машина ва механизмлар керак бўлади. Бундан ташқари, қурилишга керакли бўлган кўп миқдордаги материалларни тайёрлаш, сақлаш ва уларни қурилиш майдончаларига ўз вақтида етказиб бериш турли таъминот, ишлаб чиқариш ва бошқа жараёнларнинг бажарилишини таъминловчи бинолар, иншоатлар, транспорт ва бошқа меҳнат воситаларига эга бўлишликни тақозо этади. Буларнинг барчаси қурилиш ташкилотларида асосий воситаларни муҳим аҳамиятга эга эканлигидан дарак беради. Бу, ўз навбатида, қурилиш ташкилотларида асосий воситалар ҳолати ва ҳаракати, улардан самарали фойдаланиш, меҳнат қуроллари ва воситаларининг эскириши ва янгиланиши устидан узликсиз назоратни ўрнатиш, шунингдек улар ҳисобини ўз вақтида ва тўғри юритиш талабини қўяди.
Қурилиш ташкилотларида ишлатиладиган асосий воситаларни бухгалтерия ҳисоби объекти сифатида турлича таснифлаш мумкин (2.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |