I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Download 2.27 Mb.
|
1 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сотиб олингандаги ҳолатига кўра
- Алоҳида ишларни бажаришга мўлжалланганлигига кўра
- Тури ва кўринишига кўра
Мулкий кимга тегишлигига кўра қурилиш ташкилотлари асосий воситалари хусусий ва вақтинчалик фойдаланишга (ижарага) олинган асосий воситаларга бўлинади.
Сотиб олиш ва келиб чиқиш манбаларига кўра қурилиш ташкилотларининг асосий воситалари турли хил бўлади, масалан хорижий давлатлардан сотиб олинган (импорт) ва республикамизда ишлаб чиқарилган асосий воситалар, ўз кучи билан яратилган асосий воситалар, таъсис бадали сифатида киритилган асосий воситалар ва бепул келиб тушган асосий воситалар. Сотиб олингандаги ҳолатига кўра қурилиш ташкилотлари асосий воситаларини янги ва олдинлари фойдаланишда бўлган асосий воситаларга бўлиш мумкин. Реал ҳолатига кўра қурилиш ташкилотлари асосий воситалари ишлатилаётган (эксплуатациядаги), капитал таъмирлашдаги, консервация қилинган, заҳирадаги, сотишга ва тугатишга тайёрланган, ижарага берилган асосий воситаларга ажратилади. Сотишга ва тугатишга тайёрланган асосий воситалар алоҳида қисмларга ажратилган ҳолда сақланиши мумкин. Алоҳида ишларни бажаришга мўлжалланганлигига кўра қурилишда қўлланилаётган асосий воситалар махсус, универсал ва аралаш мақсаддаги асосий воситаларга бўлинади. Кранлар, бетон қориш машиналари, темир ва тахта кесиш ва бурғулаш жиҳозлари, ковушли экскаваторлар, гредерлар ва шу каби айрим қурилиш техникалари махсус асосий воситалар ҳисобланади. Тракторлар, бульдозерлар, айрим транспорт воситалари, бино ва иншоатлар универсал характерга эга бўлади. Тури ва кўринишига кўра қурилиш ташкилотларининг асосий воситалари бухгалтерия ҳисоби, молиявий ва статистика ҳисоботларини тузишда барча хўжалик юритиш субъектлари учун умумбелгиланган гуруҳларга ажратилади. Ушбу гуруҳлар ҳамда уларга кирувчи асосий воситалар бўлиб, чунончи, қуйидагилар ҳисобланади: ер ва ер участкалари; бино ва иншоатлар; машина ва ускуналар; офис мебеллари ва жиҳозлари; компьютерлар; транспорт воситалари; ишчи хайвонлар; кўп йиллик ўсимликлар; бошқа асосий воситалар. Қурилиш ташкилотлари асосий воситаларини бошқа белгилари бўйича ҳам таснифлаш мумкин. Чунончи, солиқ солишга муносабатига кўра улар мол-мулк солиғига тортиладиган ва мол-мулк солиғига тортилмайдиган асосий воситаларга ажратилади. Амортизация қилинишига кўра улар Солиқ кодексида белгиланган турли меъёрлар бўйича эскириши ҳисобланадиган ва мос равишда турли муддатларда (5 йилдан 20 йилгача) хизмат кўрсатадиган асосий воситаларга бўлинади. Қурилиш ташкилотларида асосий воситалар таркибига киритилмайди: қийматидан қатъий назар хизмат муддати бир йилдан кам бўлган буюмлар – стол устига қўйиладиган калькуляторлар, ёритғичлар, ёзув ускуналари, тақвимномалар; вақтинчалик фойдаланиш учун қурилган йўлкалар ва бошқа мосламалар (нотитул иншоатлар). Қурилиш ташкилотлари ўзларининг асосий воситалари қийматини 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»да келтирилган тартибда баҳолашлари, шунингдек жорий ҳисобда уларни бошланғич (тикланган) қийматида, бухгалтерия балансида эса қолдиқ қийматида акс эттиришлари лозим. Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати уларни сотиб олиш баҳолари (ўз кучи билан қуриш ёки ишлаб чиқариш таннархи) ҳамда барча сотиб олиш, ташиб келтириш, расмийлаштириш, ўрнатиш, ишга туширишга доир қўшимча харажатлардан ташкил топади. Бошланғич қийматни топиш махсус «Асосий восита бошланғич қийматининг ҳисоб-китоби»ни тузиш асосида амалга оширилади. Ушбу ҳисоб-китобнинг яхлит шакли республикамизнинг ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларида белгиланмаган. Уни қуйидаги шаклда тузиш мақсадга мувофиқ (2.2- жадвал). Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling