I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 2.27 Mb.
bet36/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Асосий бўлмаган ходимлар деганда индивидуал меҳнат шартномасига кўра алоҳида ишларни бажариш учун вақтинчалик ишга олинган ходимлар тушунилади.
Қурилиш ташкилотларида ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш, улар билан меҳнат шарномаларини тузиш ҳамда уни бекор қилиш республикамиз қонун ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Қурилиш ташкилотларининг ходимлар бўлими ишга қабул қилинган ходимлар ҳисобини белгиланган тартибда юритади. Қурилиш ишлари олиб борилаётган жойларда ходимларнинг ишга келиши, улар томонидан бажарилган ишларнинг дастлабки ҳисоби регистрлари (ишга чиқиш ҳисоби табели, нарядлар, ҳисоботлар, маълумотномалар, далолатномалар)ни тузиш ҳамда юритиш участка бошлиғлари (прораблар, мастерлар, бригадирлар)га юклатилади.
Қурилиш ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш вақтбай ва ишбай шаклларда амалга оширилади. Ушбу шаклларнинг қўлланилиши қурилиш ташкилотининг ички меъёрий ҳужжатлари (жамоа ва индивидуал меҳнат шартномалари) билан тартибга солинади.
Иш ҳақи ҳисоблашнинг вақтбай шакли асосан маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-техник ходимлар учун қўлланилади. Ушбу шаклда меҳнатга ҳақ тўлаш учун асос бўлиб қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвали, тариф разряди, тариф разряди бўйича белгиланган маош, ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти ҳисоби табели ҳисобланади.
Маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-техник ходимларга ҳисобот ойида ҳисобланадиган асосий иш ҳақи уларга белгиланган маошни шу ойдаги иш кунлари сонига бўлиш ва ҳақиқатда игшлаган кунлари сонига кўпайтириш йўли билан топилади. Ҳисобот ойида тўлиқ ишлаган ходимларга асосий иш ҳақи белгиланган маош миқдорида ҳисобланади.
Меҳнат ва жамоа шартномаларида маъмурий-бошқарув ҳамда инженер-техник ходимларга эришилган ютуқлар учун қўшимча тарзда мукофатлар бериш ҳам кўзда тутилади. Шу боис, вақтбай шакл бошқачасига вақтбай-мукофатли шакл ҳам деб аталади. Ходимларга бериладиган мукофатнинг миқдори қурилиш ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан белгиланади.
Иш ҳақи ҳисоблашнинг ишбай шакли бевосита қурилиш ишларини олиб борувчи ходимлар учун қўлланилади. Бундай ходимларга ишчилар, махсус машина ва механизмларни бошқарувчи машинистлар, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари, мастерлар, прораблар, бригадирлар ва бошқалар киради. Ушбу шаклда меҳнатга ҳақ тўлаш учун асос бўлиб қурилиш ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган штат жадвали, тариф разряди, тариф разряди бўйича белгиланган маош, бир бирлик иш учун тасдиқланган меҳнат ҳақи меъёри (расценка), ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган вақти ҳисоби табели, бажарилган иш ҳажми тўғрисида ҳисоботлар, билдирги-нарядлар, маълумотномалар ва далолатномалар ҳисобланади.
Қурилиш ишлари, одатда, жамоа, яъни бригада томонидан бажарилади. Бажарилган ишлар яхлит жамоанинг (бригаданинг) меҳнати сифатида тавсифланади. Мос равишда ҳисобланган иш ҳақи ҳам жами жамоа (бригада) учун ҳисобланган иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳақини ҳисоблашнинг бундай тизими адабиётларда «аккорд», «аккорд-наряд» тизими, деб ҳам эътироф этилади.

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling