I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari
Фо + Фд Ўф = -------------------- х 100 %
Download 2.27 Mb.
|
1 қисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўф = (250000 + 1000000) / (10000000 + 15000000)* 100% = 5 %;
- Фс = 20000000 * 5 % / 100 % = 1000000 сўм.
Фо + Фд
Ўф = -------------------- х 100 % Мо + Мд Бу ерда: Фо ва Фд – материалларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқнинг мос равишда ой бошига қолдиғи ва кирим қилинган қисмига тўғри келувчи суммаси ( ёки 1610 «Материаллар қиймати ўртасидаги фарқ» счётининг мос равишдаги бош қолдиғи ва дебет обороти суммалари); Мо ва Мд – материалларнинг ҳисоб баҳосидаги ой бошига бўлган бош қолдиғи ва киримининг қиймати ( ёки 1000 «Материаллар» счётининг ҳисоб баҳоси бўйича мос равишдаги бош қолдиғи ва дебет оборот суммалари). Материаллар сарфига тўғри келадиган уларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси (Фс) қуйидагича топилади: Фс = Мс * Ўф / 100 % Бу ерда: Мс – материаллар чиқимининг ҳисоб баҳосидаги қиймати Мисол: 1050 «Қурилиш материаллари» счётининг ҳисоб баҳосида қиймати ой бошига 10000000 сўм, 1610 «Материаллар қийматидаги фарқлар» счётининг дебет қолдиғи 250000 сўм. Ҳисобот ойида кирим қилинган материалларнинг қиймати (ҚҚСсиз): (а) ҳисоб баҳосида 15000000 сўм; (б) ҳақиқий таннархи (харид қиймати) бўйича 16000000 сўм. Ҳисобот ойида қурилишга сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосидаги қиймати 20000000 сўм. Ущбу мисолда келтирилган маълумотлар бўйича: (1) материалларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқнинг ўртача фоизи 5 фоизга тенг бўлади: Ўф = (250000 + 1000000) / (10000000 + 15000000)* 100% = 5 %; (2) қурилишга сарфланган материалларга тўғри келадиган уларнинг харид қиймати ва ҳисоб баҳоларидаги қиймати ўртасидаги фарқ суммаси 1000000 сўмга тенг бўлади: Фс = 20000000 * 5 % / 100 % = 1000000 сўм. 10-с қайдноманинг 2-ва -3 бўлимларида ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича материалларнинг бошланғич ва охирги қолдиғи, шунингдек уларнинг кирим ва чиқими ҳисоб баҳоларида акс эттирилади. Чунончи, бу бўлимларда материалларнинг чиқими уларнинг ҳисобдан чиқарилиш йўналишларини ифодаловчи синтетик счётлар ҳамда аналитик счётларнинг аниқ моддалари бўйича кўрсатилади. Қайдноманинг материаллар чиқимини ифода этувчи йиғма маълумотлари корреспонденцияланадиган синтетик ҳамда аналитик счётлар бўйича 10-с журнал-ордерга ўтказилади. Бу журнал-ордерда қурилиш ишларига сарфланган материалларнинг қиймати материаллар ҳаракати ва сарфи тўғрисидаги ҳисоботларда (М-19 ва М-29 шаклли ҳисоботлар) кўрсатилган харажат объектлари бўйича тақсимлаб чиқилади. Қурилиш ташкилотларида таъминотчилар билан сотиб олинган материаллар бўйича ҳисоб-китобларнинг синтетик ва аналитик ҳисоби 6-с журнал-ордерда юритилади. Ушбу журнал-ордерга ёзувлар хронологик тарзда таъминотчилардан олинган материалларга гувоҳлик берувчи счёт-фактуралар асосида амалга оширилади. Қурилиш ташкилотлари қурилиш ишларини буюртмачиларнинг ўзлари тақдим этган материаллар ҳамда ўрнатишга мўлжалланган ускуналар асосида ҳам бажаришлари мумкин. Агар ушбу бойликларни буюртмачи томонидан берилиши қурилиш ишлари шартномаларида кўзда тутилган бўлса, у ҳолда улар қурилиш ташкилотларида балансдан ташқари 003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» ва 005 «»Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар» счётларида ҳисобга олинади. Бу счётларга ёзувлар фақат бир томонлама қилинади. Чунончи, материаллар ва ускуналарнинг буюртмачилардан олиниши ушбу счётларнинг дебетида, сарфланиши эса кредитида акс эттирилади. Қурилиш ташкилотларида буюртмачилардан қурилиш ишларида фойдаланиш учун олган материаллар ва ускуналар бўйича материал ҳисоботи алоҳида юритилади. Бу материаллар ва ускуналар фақат буюртмачиларга тегишли қурилиш ишларига сарфланади. Олинган материаллар ва ускуналарнинг сарфи М-29 шаклли ҳисобот ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланади. Буюртмачилардан олинган материаллар ва ускуналарнинг қиймати қурилиш ишларининг умумий смета қийматига киритилади, яъни улар пудратчи ва буюртмачи ўртасида тузиладиган «Қурилиш ишларини топшириш-қабул қилиш далолатномаси»да (КС 2-шакл) ҳамда «Бажарилган ишлар қиймати ва харажатлар тўғрисида маълумотнома»да (КС-3 шакл) буюртмачилар томонидан тақдим этилган материаллар ва ускуналар қиймати алоҳида қаторларда кўрсатилади, бироқ улар ўзаро-ҳисоб китобларда тўлов суммасига киритилмайди. Қурилиш ташкилотларида материалларни инвентаризация қилиш, унинг натижаларини аниқлаш, ҳужжатли расмийлаштириш ва ҳисобга олиш республикамизда қабул қилинган БҲМС 19 «Инвентаризацияни ташкил қилиш ва ўтқазиш»да келтирилган тартиб-қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ушбу стандартга асосан қурилиш ташкилотларида товар-моддий бойликларнинг режали инвентаризацияси ҳар йили камида бир марта ўтқазилади. Моддий бойликларни ўғирлаш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланганда, фавқулотдаги ҳодисалар юз берганда, шунингдек бошқа кутилмаган воқеалар содир бўлганда режадан ташқари инвентаризациялар ўтқазилиши мумкин. Товар-моддий бойликлар инвентаризацияси қурилиш раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланадиган доимий ва ишчи инвентаризация комиссиялари томонидан ўтқазилади. Инвентаризацияда моддий бойликларнинг мавжуд ҳолати уларни санаш, тортиш, ўлчаш ва шу каби бошқа усуллар ёрдамида аниқланади. Санаш, тортиш, ўлчаш учун моддий бойликлар дастлаб бунга имкон бериш ҳолатига келтирилади. Чунончи: тахталар энининг ўлчов бирлигига (20мм, 30 мм, 40мм, 50 мм) қараб тахлаб чиқилади; боларлар уларнинг узунлиги ва диаметрига қараб гуруҳланади; михлар уларнинг узунлигига қараб гуруҳларга ажратилади; шифер ва тунукалар уларнинг эни ҳамда бўйининг размерига қараб ажратилади; ғиштлар квадрат ҳолатига келтирилган ҳолда тахланади; ҳавзада сақланаётган цемент ҳавза юзасини аниқлаш учун бир текисга келтирилади; трубалар ва арматуралар диаметрига қараб сараланади; қум ва шағал уларни кубометр ҳолда ўлчаш ҳолатига келтирилади; қурилиш майдончаларида ишлатилаётган ҳар хил вақтинчалик нотитул мосламалар (қолиплар, конструкциялар, йўлкалар, деворлар, ювиниш ва санитария хоналари) уларнинг ўлчамлари, баҳоланган қийматига қараб гуруҳларга ажратилади; буюртмачига тегишли бўлган материаллар ва ўрнатишга мўлжалланган ускуналар алоҳида жойларга тахланади. Худди шу тарзда бошқа материаллар ҳам уларнинг реал миқдорини аниқлашга имкон берувчи ҳолатга келтирилади. Инвентаризация комиссияси аъзоси материал бойликларнинг аниқланган реал миқдорини инвентаризация варақларига (Инв-3 шакл) ёзиб боради. Инвентаризация варақларининг ҳар бир бети комиссия аъзолари томонидан имзоланади. Инвентаризация якунлангач, бухгалтерияда инвентаризация варақалари маълумотлари ва материаллар ҳисоби карточкалари ёки китоблари маълумотлари таққосланиб, инвентаризация натижалари аниқланади. Бундай таққослаш натижалари «Таққослаш қайдномаси» (Инв-19 шакл) билан расмийлаштирилади. Ушбу қайдномага бухгалтер ва моддий жавобгар шахс имзо қўяди, у раҳбар томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган таққослаш қайдномаси маълумотлари инвентаризация натижаларини ҳисобга олишга асос бўлиб ҳисобланади. Бир хил номдаги, лекин қиймати бўйича ўзаро фарқ қиладиган материаллар, конструкциялар, мослама ва буюмлар бўйича раҳбарнинг рухсати билан камомадларни ортиқчалар билан қопланишига рухсат этилади. Бунда ҳисобда материалларнинг фақат қийматлари бўйича фарқ камомад ёки ортиқча сифатида акс эттирилади. Инвентаризацияда материаллар бўйича аниқланган ортиқчалар қурилиш ташкилотининг фойдасига олиб борилади ва улар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади: Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling