I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Qurilish tashkilotlarida materiallarning sintetik va analitik hisobi ҳамда materiallar inventarizatsiyasi xususiyatlari


Download 2.27 Mb.
bet31/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Qurilish tashkilotlarida materiallarning sintetik va analitik hisobi ҳамда materiallar inventarizatsiyasi xususiyatlari

Қурилиш ташкилотларида материалларнинг синтетик ҳисоби 21-сон БҲМСга мувофиқ 1000 «Материаллар ҳисоби счётлари» тизимида очиладиган қуйидаги счётларда юритилиши лозим:


1010 «Хом-ашё ва материаллар»;
1020 «Сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар»
1030 «Ёқилғи»;
1040 «Эҳтиёт қисмлар»;
1050 «Қурилиш материаллари»;
1060 «Идиш ва идишбоп материаллар»;
1070 «Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»;
1080 «Инвентар ва хўжалик жиҳозлари»;
1090 «Бошқа материаллар»
Ушбу актив счётларнинг дебетида материал бойликларнинг ҳисобот давр бошидаги қолдиғи ва ҳисобот даврида турли манбалардан кирим қилиниши ва бошқа сабаблар эвазига кўпайиши, кредитида эса уларнинг қурилиш ишларига сарфланиши ва бошқа турли чиқимлари (сотилиши, бепул берилиши ва шу кабилар) эвазига камайиши акс эттирилади.
Материал бойликларнинг кирими ва чиқими юқорида номлари зикр этилган счётларда ҳисоб баҳосида акс эттирилади. Ҳисоб баҳоси бўлиб уларнинг сотиб олиш қиймати (ҳақиқий таннархи), режа таннархи, ўртача баҳо ва бошқалар ҳисобланади. Материаллар бўйича танлаб олинган ҳисоб баҳосининг аниқ тури қурилиш ташкилоти ҳисоб сиёсатида белгиланади.
Қурилиш ташкилотлари материаллар киримини иккита усулда олиб боришлари мумкин: (1) бевосита усул; (2) билвосита усул.
Материаллар ҳисобининг бевосита усулида уларнинг барча манбалардан кирим қилиниши материаллар ҳисоби счётларининг (1010-1090 счётлар) дебетида тўғридан-тўғри акс эттирилади. Ушбу усулда материалларнинг турли манбалардан келиб тушиши ва улар киримини 1010-1090 счётларда акс эттириш тартиби 6.1-жадвалда келтирилган.


6.1-жадвал
Материаллар киримини счётларда акс эттириш
(бевосита усул)




Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling