I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» Кредит


Download 2.27 Mb.
bet51/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Дебет 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»
Кредит 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,
6100 «Ажратилган бўлинмалар, шўба ва қарам хўжалик
жамиятларига тўланадиган счётлар»
Субпудратчига бажарилган иш учун тўловнинг ўтказиб берилиши бош пудратчида қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Дебет 6010 «Таъминотчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,
6100 «Ажратилган бўлинмалар, шўба ва қарам хўжалик
жамиятларига тўланадиган счётлар»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Бош пудратчида субпудратчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг аналитик китоби 6-с журнал-ордерда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида юритилади.



  1. Qurilish tashkilotlarida yakuniy moliyaviy natijalarning hisobi

Қурилиш ташкилотларининг якуний молиявий натижаларини ифодаловчи кўрсаткичлар бўлиб улар олган фойда (ёки зарар) ҳисобланади. Бу кўрсаткичларнинг шаклланиши ва ҳисобга олиниши республикамизда «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида низом», шунингдек 1, 2, 3 ва 21- сонли БҲМСлар билан тартибга солинган.
Ушбу меъерий ҳужжатларга мувофиқ қурилиш ташкилотлари фаолиятининг якуний молиявий натижаларини ифодаловчи фойда (зарар)лар қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади.

  1. СОТИШДАН ФОЙДА (Фс) ЁКИ ЗАРАР (Зс). Бу кўрсаткич қуйидагича топилади:

Фс (Зс) = Ст –Тс
Бу ерда: Стсоф тушум, Тс – сотиш таннархи.
Қурилиш ташкилотларининг соф тушуми улар томонидан бажарилган қурилиш ишларидан олинган даромадлардан, шунингдек ўзлари ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлардан иборат бўлади. Бажарилган қурилиш ишларидан олинган даромадлар ҳисобига олдинги бобда батафсил тўхталган эдик. Қуйида қурилиш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадлар ҳисобини юритиш тартибига қисқача тўхталамиз.
Қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқилган тайёр маҳсулотлар деганда махсус сотиш учун ишлаб чиқарилган турли хилдаги конструкциялар, мосламалар, деталлар, қурилиш материалларидан ясалган плиталар, цементли ғишт-блоклар, эшик, дереза ва шу каби тўлиқ тайёр ҳолга келтирилган бошқа буюмлар тушунилади. Ушбу тайёр маҳсулотлар субпудратчиларнинг ва бошқа ташкилотларнинг буюртмалари асосида, шунингдек аҳоли учун эркин сотувга чиқариш мақсадларида ишлаб чиқарилади.
Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш қурилиш ташкилотларининг махсус цехлари ёки ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришга доир харажатларнинг ҳисоби 2000 «Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар» ёки 2300 «Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида счётларда олиб борилади. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар қурилиш ташкилотининг ҳисоб сиёсатида белгиланган ҳисоб баҳосида 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счётида ҳисобга олинади. Ҳисоб баҳоси бўлиб тайёр маҳсулотларнинг якка ўзини идентификациялаш (ёки буюртмали) усулда аниқланган режа (норматив) таннархи ёки ҳиқиқий таннархи ҳисобланади.
Ҳисобот ойида ишлаб чиқаришдан олинган тайёр маҳсулотларнинг омборларга ҳисоб баҳоларида кирим қилинишига бухгалтерияда қуйидагича ёзув қилинади:

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling