I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Қурилиш ташкилотларининг асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларига


Download 2.27 Mb.
bet54/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Қурилиш ташкилотларининг асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларига уларнинг асосий воситалари, номоддий активлари, материалларини сотишдан фойда, ўндирилган жарималар, воз кечилган кредиторлик қарзлари, қисқа муддатли ижарадан даромадлар, беғараз қайтарилмайдиган молиявий ёрдам, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, ўтган йилларнинг фойдаси кабилар киради.
21-сон БҲМСга мувофиқ қурилиш ташкилотлари асосий фаолиятидан олинган қўшимча даромадлар 9300 «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очиладиган алоҳида счётларда ҳисобга олинади. Чунончи:

  • 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётининг кредитида ўз асосий воситаларини сотишдан ва бошқа чиқимларидан олинган фойда суммаси акс эттирилади. Бунда 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» счёти дебетланади.

  • 9320 «Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда» счётининг кредитида материаллар, хўжалик инвентарлари ва номоддий активларни сотишдан ҳамда бошқа чиқимларидан олинган фойда суммаси акс эттирилади. Бунда 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счёти дебетланади.

  • 9330 «Ундирилган жарималар, пеня ва устамалар» счётининг кредитида турли хўжалик шартномалари шартларининг бузилиши натижасида, шунингдек кўрсатилган зарарларнинг қопланиши эвазига олинган даромад (фойда) суммаси акс эттирилади. Бунда мос равишда жаримани келиб тушганлиги, ушланганлиги ёки ҳисобланганлигини акс эттирувчи счётлар, масалан 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари», 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар», 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» дебетланади.

  • 9340 «Ўтган йиллар фойдаси» счётининг кредитида ҳисобот йилда аниқланган ўтган йилларнинг фойдаси акс эттирилади. Бундай фойда бўлиб, масалан, муддатидан олдин ҳисобдан чиқариб юборилган дебиторлик қарзларнинг тикланган ёки келиб тушган суммаси, ортиқча ҳисоблаб юборилган харажатларни камайтирилиши ва бошқалар ҳисобланади. Бунда мос равишда ўтган йиллар фойдасини тикланганлигини кўрсатувчи счётлар, масалан 5010 «Кассадаги миллий валютадги пул маблағлари», 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 4000 «Олинадиган счётлар» дебетланади.


  • Download 2.27 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling