I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


«Қисқа муддатли ижарадан даромадлар»


Download 2.27 Mb.
bet55/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77
Bog'liq
1 қисм

9350 «Қисқа муддатли ижарадан даромадлар» счётининг кредитида қисқа муддатли ижарадан олинган даромад суммаси 4820 «Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар» счёти билан корреспонденциялашган ҳолда акс эттирилади.

  • 9360 «Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар» счётининг кредитида муддатида (3 йилдан ошиқ муддатда) ундириб олинмаган қарзларни қурилиш ташкилоти фойдасига ўтқазишдан олинган даромадлар мос равишда кредиторлик қарзларни акс эттирувчи счётлар (6010, 6110, 6710, 6720, 6900 ва бошқалар) билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади.

  • 9370 «Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари» счётининг кредитида асосий фаолиятга хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан (соғлиқни сақлаш бўлинмаси, сарторошхона, кутубхона, болалар боғчаси, сауна, санаторийлар, ошхона, меҳмонхона, спорт комплекслари ва бошқалар) олинган даромадлар акс эттирилади. Бунда олинган ёки ҳисобланган даромадларни акс эттирувчи счётлар, масалан, 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари», 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 4890 «Бошқа дебиторлар қарзлари» счётлари дебетланади.

  • 9380 «Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам» счётининг кредитида турли юридик ва жисмоний шахслардан қайтариб бермаслик шарти билан олинган молиявий ёрдам суммалари акс эттирилади. Бунда олинган ёрдамнинг турини акс эттирувчи счётлар, масалан, 5010 «Кассадаги миллий валютадаги пул маблағлари», 5110 «Ҳисоб-китоб счёти», 0100 «Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар счёти», 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар” ва бошқа счётлар дебетланади.

  • 9390 «Бошқа операцион даромадлар» счётининг кредитида юқорида келтирилган счётларга олиб борилмаган бошқа операцион даромадлар, масалан инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар, турли қоплама суммалар ва бошқалар акс эттирилади. Бунда мос равишда ТМЗ ва пул маблағларини акс эттирувчи счётлар (0100, 1000, 2800, 2900, 5000 ва бошқалар) дебетланади.

    Қурилиш ташкилотларида асосий фаолиятдан олинган қўшимча даромадларнинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари ва бошқа бошқарув учун зарур сегментлари бўйича 11-с журнал-ордерда олиб борилади.

    Download 2.27 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   77




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling