I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Счх – солиқ базасидан ҳисобот даврида чегириладиган харажатлар; Бом


Download 2.27 Mb.
bet63/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Счх – солиқ базасидан ҳисобот даврида чегириладиган
харажатлар;
Бом – беғараз олинган мулк;
Гролинган грант ва субсидиялар;
Д – олинган дивидендлар;
Фолинган фоизлар

  • Солиққа тортиладиган фойда (Стф) – бу солиққа тортиладиган даромаддан фойда (даромад) солиғини ҳисоблаш учун имтиёз сифатида чегириб ташланадиган харажатларни айиргандан кейин қоладиган фойда суммаси, яъни :

Стф = Стд –И
Бу ерда : И – имтиёз сифатида солиққа тортиладиган даромаддан чегириладиган харажатлар.
Солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатлар деганда «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида низом»га мувофиқ молиявий натижаларни шакллантиришда солиққача фойда суммасини камайтиришга олиб борилган, ҳисоботда сотиш таннархи, давр харажатлари ва молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибида акс эттирилган харажатлар (масалан, меъёрдан ортиқ ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, меъёрдан ортиқ вакиллик харажатлари, моддий ёрдам ва компенсациялар, уяли алоқа хизматлари харажатлари, қурилиш ташкилотининг асосий воситалари ва бошқа активларини сотиш ва бошқа чиқимларидан кўрилган зарарлар ва бошқалар) тушунилади. Бундай харажатларнинг тўлиқ рўйхати Низомнинг 1-иловасида келтирилган. Солиқ қонунчилига асосан қурилиш ташкилотлари солиқ солиш базасига қайта қўшиладиган харажатларни Низомда келтирилган тартибга мувофиқ мустақил ҳисоблашлари, уларнинг суммасини фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатишлари лозим.
Ҳисобот даврида солиқ базасидан чегирилмайдиган, лекинда келгусида чегирилиб бориладиган харажатлар деганда 9440 «Келгусида солиқ базасидан чегириладиган хароажатлар» счётда акс эттирилган харажатлар тушунилади. Ушбу харажатлар фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатилади.
Солиқ базасидан чегириладиган харажатлар деганда Низомга келтирилган 2-иловага мувофиқ ўтган ҳисобот йилида солиқ базасидан чегирилмаган, лекинда кейинги ҳисобот давридан бошлаб 10 йил муддат мобайнида солиқ базасидан чегирилиб бориладиган харажатлар тушунилади. Солиқ қонунчилиги ҳужжатларига асосан қурилиш ташкилотлари солиқ базасидан чегириладиган харажатларни Низомда келтирилган тартибга мувофиқ махсус ҳисоб-китоб ёрдамида мустақил ҳисоблашлари ва маълумотнома билан тасдиқлашлари, уларнинг суммасини фойда (даромад) солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида сатрида кўрсатишлари лозим.

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling