Сатр коди
|
Сатр номи
|
Сатрни тўлдириш тартиби |
010
|
Маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларни сотишдан туган соф тушум
|
Бажарилган қурилиш ишлари, тайёр маҳсулотларни сотишдан тушган соф тушум ҳисоби учун мўлжаллан-ган 9010,9030 счётларнинг кредит обороти суммалари йиғиндисидан қайтарилган маҳсулотлар ( иш, хизматлар) суммаларини, берилган чегирмалар суммаларини (9040 ва 9050-счётларнинг дебет оборот суммалари) айириш орқали топила-ди ва даромадлар устунчасида кўрсатилади.
|
020
|
Сотилган маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларнинг таннархи
|
Бажарилган қурилиш ишлари ва сотилган маҳсулотлар таннархи ҳисоби учун мўлжалланган 9110,9130, 9140, 9150 счётларнинг дебет обороти суммалари йиғин-диси харажатлар устунчасида кўр-сатилади.
|
030
|
Маҳсулот (товарлар, иш ва хизмат)ларни сотишнинг ялпи фойдаси (зарари)
|
010 ва 020-сатрлар суммалари-нинг фарқи ёзилади. Ижобий фарқ олинган фойдани кўрсата-ди ва у даромадлар устунчасига ёзилади. Салбий фарқ сотишдан кўрилган зарарни ифодалайди ва у харажатлар устунчасига ёзи-лади.
|
040
|
Давр харажатлари, жами
|
050, 060, 070, 080- сатрларнинг суммалари йиғиндиси кўрсати-лади
|
|
Шу жумладан:
|
|
050
|
Сотиш харажатлари
|
Сотиш харажатлари ҳисоби учун мўлжалланган 9410 счётнинг дебет оборот суммаси харажатлар устунчасида кўрсатилади
|
060
|
Маъмурий харажатлар
|
Маъмурий харажатлар ҳисоби учун мўлжалланган 9420 счётнинг дебет оборот суммаси харажатлар устун-часида кўрсатилади
|
070
|
Бошқа операцион харажатлар
|
Бошқа операцион харажатлар ҳисоби учун мўлжалланган 9430 счётнинг дебет оборот суммаси харажатлар устунчасида кўрсатилади
|
080
|
Келгусида солиққа тортиладиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари
|
Келгусида солиққаа тортиладиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври харажатлари ҳисоби учун мўлжалланган 9440 счётнинг дебет оборот суммаси харажатлар устунчасида кўрсатилади
|
090
|
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари
|
Асосий фаолиятга доир бошқа даромадлар ҳисоби учун мўлжал-ланган 9310 – 9390 счётларнинг кредит оборот суммалари йиғиндиси даромадлар устунчасида кўрсатилади
|
|