I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 2.27 Mb.
bet68/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Бухгалтерия баланси (1-шакл)


Асосий воситалар номли 012-сатрда қурилиш ташкилотлари балансида бўлган асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати акс эттирилади. Ушбу сатрда, чунончи қуйидагилар кўрсатилади:
- асосий воситаларнинг мос равишда бошланғич қийматини ҳамда жамланган эскиришини акс эттирувчи счётлар (0110-0199 ва 0210-0290)нинг давр охиридаги қолдиқлари суммаларининг фарқи;
- белгиланган тартибга кўра асосий воситалар таркибига киритилган узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситаларнинг, чунончи лизинг бўйича сотиб олинадиган қурилиш машиналари ва ускуналарининг қолдиқ қиймати (мос равишда 0310 ва 0299 счётлар қолдиқлари ўртасидаги фарқ суммаси);
- титулли вақтинчалик бино ва иншоатларнинг қолдиқ қиймати. Ушбу активларга кирувчи бино ва иншоатларнинг рўйхати, уларнинг бошланғич қиймати, жамланган эскириш суммаси ва қолдиқ қиймати қурилиш ташкилоти ҳисоб сиёсатида аниқ ифодаланган бўлиши лозим, жумладан, уларнинг қолдиқ қиймати мос равишда 0120 ва 0220 счётлар таркибида очиладиган аналитик счётлар қолдиқлари фарқи суммасидан иборат бўлиши керак.
Капитал қуйилмалар номли 100-сатрда қурилиш ташкилотларининг ўз мақсадларида хўжалик ёки пудрат усулларида олиб борган тугалланмаган капитал инвестицияларининг қиймати кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари номли 150-сатрда омборларда (қурилиш майдончаларида) сақланаётган қурилиш материаллари, конструкциялар, деталлар, ўрнатиладиган жиҳозларнинг ҳисоб сиёсатида белгиланган ҳисоб баҳоларидаги қиймати акс эттирилади. Ушбу сатр суммаси 1000 «Материалларни ҳисобга олувчи счётлар» тизимида очилган барча счётлар қолдиқларининг йиғиндисига, шунингдек барча моддий жавобгар шахсларнинг ҳисобот даври охирига тузган материал ҳисоботи (М-19-шакл) қолдиқлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим. Агар материалларни сотиб олиш ва тайёрлаш алоҳида олинган 1510 счётда, улар қийматидаги фарқлар махсус 1610 счётда юритилган бўлса, ушбу счётларнинг қолдиқлари мос равишда баланснинг бу сатри суммасида ҳисобга олиниши керак.

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling