Дебет 9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар»
Кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Пудратчи ташкилотларни бюджетга ягона солиқ тўлови бўйича қарзларининг тўланишига қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Умумдавлат солиғларини тўловчи қурилиш ташкилотлари солиқ тўловларидан ташқари давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондларига турли ажратма ва ушланмаларни амалга оширадилар (4.2-жадвал).
4.2-жадвал
Қурилиш ташкилотларининг 2010 йилда тўлайдиган мажбурий ажратмалари, ушланмалари ва тўловлари
Мақсадли фондлар тури
|
Мажбурий ажратма тури
|
Мажбурий ушланма ва тўлов турлари
|
Ажратма базаси
|
Ставка
|
Ушланма (тўлов) базаси
|
Ставка
|
Пенсия фонди
|
1.Бажарилган ишлар-
дан олинган соф
тушум
2.Ҳисобланган иш
ҳақи фонди
|
1,0 %
25,0 %
|
1. Ҳисобланган иш
ҳақи фонди
|
4,0 %
|
Йўл фонди
|
1.Бажарилган ишлар-
дан олинган соф
тушум
|
1,5 %
|
1.Сотиб олинган
автотранспортнинг
харид қийматидан2
а) енгил автомобил-
лар бўйича
б) юк ташиш маши-
налари ва автобуслар
бўйича
|
Энг камида
6 %
Энг камида
20 %
|
Мактаб таълимини ривожлантириш фонди
|
1.Бажарилган ишлар-
дан олинган соф
тушум
|
1 %
|
|
|
Давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий ажратма ва ушланмаларнинг ҳисоб-китоблари тасдиқланган шаклларда тузилади ва белгиланган муддатларда давлат солиқ идораларига тақдим этилади. Ушбу ҳисоб-китоб маълумотлари давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий ажратма ва ушланмаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга асос бўлади.
Пенсия фонди, Республика йўл фонди ва мактаб таълимини ривожлантириш фондига бажарилган ишлардан олинган соф тушумга нисбатан мос равишда белгиланган ставкаларда ҳисобланган мажбурий ажратмалар суммаси ҳисобот ойида ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |