I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кредит


Download 2.27 Mb.
bet66/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар»
Пенсия фондига ҳисобот даврида ҳисобланган иш ҳақи фондига нисбатан белгиланган ставкада ҳисобланган мажбурий ажратма суммаси ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Дебет Харажат счётлари (2010, 2310, 2510, 9410, 9420, 9210, 0810)
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар»
Ходимларга ҳисобланган иш ҳақидан пенсия фондига 4 фоизлик ставкада мажбурий ушланманинг ушлаб қолиниши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 6710 «Ходим билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар»
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар»
Республика йўл фондига сотиб олинган янги автотранспорт воситалари учун тўланган мажбурий йиғим суммаси 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»га мувофиқ уларнинг бошланғич қийматига киритилади ва ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 0820 «Асосий воситаларни сотиб олиш»
Кредит 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар»
Давлатнинг мақсадли фондларига мажбурий ажратма ва ушланмаларнинг ўтқазиб берилиши ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
Дебет 6520 «Давлатнинг мақсадли фондларига тўловлар»
Кредит 5110 «Ҳисоб-китоб счёти»
Ягона солиқ тўлови режимида фаолият кўрсатаётган қурилиш ташкилотлари юқорида номлари келтирилган мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари ҳисобланмайдилар.

  1. Qurilish tashkilotlarida hisobotlarning turlari va ularni taqdim etish muddatlari

Қурилиш ташкилотларида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар сингари, ҳисоб жараёнининг якуний босқичи бўлиб молиявий ва статистик ҳисоботларни тузиш ҳисобланади. Ушбу ҳисоботлар республикамизда миллий валютада минг сўм бирлигида тузилади.
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун (16-модда)га мувофиқ қурилиш ташкилотларининг молиявий ҳисоботи ўз ичига қуйидагиларни олади:

  • бухгалтерия баланси;

  • молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот;

  • асосий воситалар харакати тўғрисида ҳисобот;

  • пул оқимлари тўғрисида ҳисобот;

  • хусусий капитал тўғрисида ҳисобот;

  • изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.

Кичик бизнес субъектлари ҳисобланган қурилиш ташкилотларига молиявий ҳисоботни ихчамлаштирилган тарзда тузиш ва тақдим этишга рухсат этилади. Ушбу ихчамлаштирилган молиявий ҳисобот ўз ичига бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот ҳамда изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни олади.
Қурилиш ташкилотларида барча хўжалик юритувчи субъектларидагидек ҳисобот даври бўлиб тақвим йилнинг 1 январидан 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. Тақвим йилининг 1 октябридан кейин давлат рўйхатидан ўтган қурилиш ташкилотлари учун биринчи ҳисобот йили бўлиб давлат рўйхатидан ўтган санадан келгуси йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади. Ушбу даврда юз берган хўжалик жараёнлари биринчи ҳисобот йилига доир, деб тан олинади ва мос равишда шу даврнинг молиявий ҳисоботига киритилади.
Қурилиш ташкилотларининг молиявий ҳисоботи қуйидагиларга мажбурий тарзда тақдим этилади:
солиқ идораларига;
таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулк эгаларига;
давлат статистика органларига;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари уларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақомига боғлиқ. Чунончи, хорижий инвестициялар иштирокидаги қурилиш ташкилотлари фақат йиллик йиллик молиявий ҳисоботни тузадилар ва уни кейинги йилнинг 25 мартигача тақдим этадилар. Акциядорлик жамияти, маъсулияти чекланган жамият ва хусусий корхоналар мақомидаги қурилиш ташкилотлари йиллик молиявий ҳисоботни кейинги йилнинг 15 февралигача тақдим этишлари лозим.
Кичик бизнес субъектларига кирувчи қурилиш ташкилотлари молиявий ҳисоботни фақат ҳисобот йили якуни бўйича тақдим этадилар. Ушбу мақомга эга бўлмаган бошқа турдаги ташкилотлар (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналардан ташқари) йиллик ҳисоботдан ташқари чораклик ҳисоботларни ҳам тузишлари ва уларни чоракликдан кейинги ойнинг 25 санасигача тегишли органларга тақдим этишлари керак.
Қурилиш ташкилотлари уларнинг мақоми ва ташкилий шаклларига қараб молиявий ҳисоботдан ташқари турли статистика ҳисоботларини ҳам тузадилар. Чунончи, кичик бизнес субъектлари ҳисобланган қурилиш ташкилотлари ҳар чоракда 1-МБ шаклда «Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи»ни тузишлари ва статистика органларига тақдим этишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрда қабул қилинган «Қурилиш соҳасида ҳисоботни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 409-сон қарори билан қурилиш ташкилотлари учун статистика ҳисоботларининг бирхиллаш-тириладиган ва қисқартириладиган шаклларининг янги рўйхати, уларни тузиш ва тақдим этиш муддатлари тасдиқланган. Ушбу статистика ҳисоботларининг бирхиллаштирилган айрим шаклларининг рўйхати 4.3-жадвалда келтирилган.

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling