I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 2.27 Mb.
bet69/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   77
Bog'liq
1 қисм

Тайёр маҳсулотлар номли 170-сатрда сотиш учун ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар (эшик, дереза, ғишт, детал, мосламалар ва бошқа шу каби маҳсулотлар)нинг ҳақиқий таннархи кўрсатилади.
Келгуси давр харажатлари номли 190-сатрда қурилиш ташкилотларининг ҳисобот даврида бажарилган ишлар таннархи ва давр харажатларига тегишли бўлмаган харажатлари акс эттирилади. Ушбу сатрда қурилиш ташкилотлари ўзларининг қуйидаги харажатларини акс эттиради:
- келгуси даврда бажариладиган ишлар учун олинган рухсатнома (лицензия) тўловлари;
- келгусида жорий этилиши мумкин бўлган лойиҳаларни ишлаб чиқаришга доир харажатлар;
- келгуси йилда чоп этиладиган махсус меъёрий-техник адабиётлар учун қилинган сарфлар;
- келгуси йил учун ўтказиб қўйилган ижара тўловлари;
- мавсумий характерга эга бўлган ишлар учун олдиндан тўловлар, чунончи, қурилиш машиналари ва ускуналарини консервация қилиш харажатлари;
- янги қурилиш учун кадрларни жалб этиш ва тайёрлаш харажатлари;
- олдиндан ҳисобланган меҳнат таътили харажатлари;
- келгуси йил учун газета ва журналлар обунаси учун тўловлар;
- бошқа келгуси давр харажатлари.
Жами дебиторлик қарзлар номли 210-сатрда қурилиш ташкилотига ҳисобот даври охирига қарздор шахсларнинг жами қарзлари кўрсатилади. Жами дебиторлик қарзлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос сатрларида (220, 240, 250, 260, 270, 290, 300, 310) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб дебиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) номли 450-сатрда қурилиш ташкилотининг йил охиридаги жами тақсимламаган фойдаси (қопланмаган зарари) кўрсатилади. Ушбу сумма ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ва ҳисобот йилнинг соф фойдаси (қопланмаган зарари) суммаларидан ташкил топади. Қопланмаган зарарлар баланснинг ушбу сатрида минус ишораси билан кўрсатилади.
Мақсадли тушумлар номли 460-сатрда қурилиш ташкилотининг турли мақсадларда олинган грантлари, дотациялари, субсидиялари ҳамда солиқлар бўйича мақсадли имтиёзлар суммалари акс эттирилади.

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling