I qism. Qurilish tashkilotlarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


«Валюталар курслари фарқидан зарарлар» -


Download 2.27 Mb.
bet58/77
Sana24.06.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1653835
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   77
Bog'liq
1 қисм

9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида баланснинг валюта моддаларини ифодаловчи счётларга доир операциялар бўйича курслар ўртасидаги салбий фарқдан кўрилган зарарлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу зарарларни ифодаловчи счётларнинг (4010, 4310, 5020, 5210, 5220, 6010, 6310 ва бошқа счётлар) кредитида акс эттирилади.

  • 9630 “Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида қурилиш ташкилоти томонидан акция ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бошқа счётларнинг (масалан, 1000, 5110, 5010, 6710, 6520, 6990) кредитида акс эттирилади.

  • 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида қурилиш ташкилотининг молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлари, масалан молиявий инвестицияларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар ва бошқа харажатлар акс эттирилади Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бошқа счётларнинг (0600, 5800, 6990) кредитида акс эттирилади.

    4.СОЛИҚҚАЧА ФОЙДА (Фст) ЁКИ ЗАРАР (Зст). Бу кўрсаткич қуйидагича топилади:
    Фст (Зст) = Фух (Зух) + Фф –Фз
    Бу ерда: Фд –фавқулотдаги фойда; Фз – фавқулотдаги зарарлар.
    21-сон БҲМСга мувофиқ қурилиш ташкилотларида фавқулотдаги даромадларнинг ҳисоби 9710 “Фавқулотдаги фойда” счётининг кредитида, фавқулотдаги зарарларнинг ҳисоби 9720 “Фавқулотдаги зарарлар” счётининг дебетида ҳисобга олинади. Фавқулотда олинган ёки ҳисобланган фойданинг турларини кўрсатувчи счётлар, масалан 0100, 0400, 0700, 1000, 2800, 2900 ва бошқа счётлар дебетланади. Фавқулотдаги ҳодисалардан кўрилган зарарларнинг аниқ моддаларини кўрсатувчи счётлар, масалан, 0100, 0400, 0700, 1000, 2900 ва бошқа счётлар кредитланади.

    Download 2.27 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   77




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling