I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Давлат томонидан жалб қилинадиган маблағлар тўғрисида тушунча беринг


Download 281 Kb.
bet11/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Давлат томонидан жалб қилинадиган маблағлар тўғрисида тушунча беринг.

Давлат томонидан маблағ жалб қилиш – ички ва хориждан маблағ жалб қилишдан иборат.


Ички маблағни жалб қилиш – Ўзбекистон Республикаси резидентларидан маблағ жалб этишдан иборат бўлиб, бунда Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келади.
Хориждан маблағ жалб қилиш – чет эл манбаларидан (чет давлат, халқаро ташкилот, халқаро молия институтларидан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентларидан) маблағ жалб этишдан иборат.


  1. Давлат томонидан қандай мақсадлар учун маблағ жалб қилинади?




  • иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини (ш.ж., ривожланиш давлат дастурлари) молиялаштириш;

  • давлат қарзини қайта молиялаштириш;

  • Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун жалб қилинади.




  1. Давлат томонидан маблағ жалб қилишда қандай мажбуриятлар юзага келади?

Давлат томонидан маблағ жалб қилиш:



  • Ўзбекистон Республикаси томонидан қарз олувчи сифатида чет давлатлар, халқаро ташкилот, халқаро молия институтларидан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа резидентлари ва норезидентларидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) бўйича мажбуриятлари;

  • Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича мажбуриятлари;

  • Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган Давлат қимматли қоғозлари бўйича қарз мажбуриятлари тарзида амалга оширилиши мумкин.




  1. Давлат томонидан маблағ жалб қилишда қарз мажбуриятларининг муддатларга тўғрисида тушунча беринг.

Қарз мажбуриятлари қисқа (1 йил), ўрта (1 – 5 йил) ва узоқ (5 йил ва ундан ортиқ) муддатларга бўлинади.






  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling