I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжатни расмийлаштиришда қандай чекловлар қўйилган?


Download 281 Kb.
bet19/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжатни расмийлаштиришда қандай чекловлар қўйилган?

Давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжат (далолатнома)га:


- қонунчилик ҳужжатлари билан, ҳужжатлар билан тасдиқланмаган турли хил хулосаларни, тахминларни ва фактларни;
- тергов материалларидан маълумотларни;
- назорат объекти мансабдор шахслари тергов органларига берган кўрсатмаларидан маълумотларни киритишга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, далолатномада назорат объектининг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмаслиги, шунингдек уларнинг қилмишлари, ниятлари ва мақсадлари тавсифланмаслиги лозим.



  1. Давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжатлар кимлар томонидан ва қандай тартибда имзоланади?

Давлат молиявий назоратининг натижаларига доир ҳужжатлар давлат молиявий назоратини ўтказган мансабдор шахслар, шунингдек назорат объектининг мансабдор ва масъул шахслари томонидан имзоланади.


Давлат молиявий назорати объектининг мансабдор ва масъул шахслари давлат молиявий назорати натижаларига рози бўлмаган тақдирда, ҳужжатни ўз эътирозлари билан имзолайди ҳамда 10 кунлик муддат ичида эътирозларини давлат молиявий назорат органига ёзма шаклда тақдим этади.



  1. Давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари тўғрисида тушунча беринг.

Давлат молиявий назорати объектининг мансабдор шахслари:


давлат молиявий назорати амалга оширилишининг мақсади, бошланиш санаси ва давомийлигини билишга;
текширувчи мансабдор шахслардан мазкур орган раҳбарининг қарорини ва якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи бир марталик гувоҳномани, шунингдек шахсий гувоҳномани талаб қилишга;
давлат молиявий назоратини ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларни давлат молиявий назоратига қўймасликка;
давлат молиявий назорати натижалари юзасидан шикоят қилишга ҳақлидир.




  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling