I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Давлат молиявий назорати соҳасида амалга ошириладиган профилактика ишлари тўғрисида тушунча беринг


Download 281 Kb.
bet17/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Давлат молиявий назорати соҳасида амалга ошириладиган профилактика ишлари тўғрисида тушунча беринг.

Давлат молиявий назорати соҳасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағи олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тузилганлигини ўрганиш орқали ноқонуний ва мақсадсиз харажатларни олдини олиш бўйича профилактика ишлари амалга оширилади.


Тафтиш ва текширишлар натижаси бўйича аниқланган ноқонуний ва мақсадсиз харажатлар ҳамда бошқа камчиликларни бартараф этиш, келгусида йўл қўймаслик мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига, давлат бошқаруви органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағи олувчиларга таклифлар ва тақдимномалар киритилади.
Тизимли ва тез-тез такрорланаётган бюджет қонунчилиги бузилишларини олдини олиш мақсадида тегишли таклифлар берилади.
Қонун ҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларини бартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текширишлар ўтказиш йўли билан профилактика ишлари амалга оширилади.



  1. Давлат молиявий назоратини ўтказиш даврийлиги ва муддатлари тўғрисида тушунча беринг.

Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назорати тасдиқланган назорат қилиш режасига кўра йилига кўпи билан 1 марта амалга оширилади ҳамда ушбу назоратни амалга ошириш муддати 30 календарь кундан ошмаслиги лозим, зарур ҳолларда муддат назорат органининг раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.





  1. Давлат молиявий назорати натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатлар тўғрисида тушунча беринг.




  • текшириш ва тафтиш натижалари юзасидан – далолатнома;

  • комплекс тафтиш натижалари бўйича – жамланма далолатнома;

  • ўрганиш натижалари – маълумотнома ёки хулоса расмийлаштирилади.





  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling