I сиёсий саволлар ўзбекистон Республикаси мустақил давлат деб эълон қилинган санани айтиб беринг


Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча ишлатилмаётган давлат мулкини ижарага берилишини тушунтириб беринг


Download 281 Kb.
bet25/36
Sana02.04.2023
Hajmi281 Kb.
#1319859
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36
Bog'liq
уқингизлар

Бюджет ташкилотлари томонидан вақтинча ишлатилмаётган давлат мулкини ижарага берилишини тушунтириб беринг.

Вақтинча ишлатилмаётган давлат мулкини ижарага бериш “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.



  • Давлат мулки даврий нашрларда, Давлат рақобат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси веб-сайтларида мажбурий эълон қилиниши лозим.

  • талабгорларнинг буюртмаларини кўриб чиқиш балансда сақловчи ва Давлат рақобат қўмитаси вакиллари иштирокида Марказ ҳузурида ташкил этиладиган Комиссия томонидан кўриб чиқилади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади ва баённома асосида ижара шартномаси тузилади.

Вақтинча ишлатилмаётган давлат мулки юридик ва жисмоний шахсларга 5 йилдан ошмаган муддатга ижарага берилади, ижара тўлови – ижара шартномасида кўрсатилган муддатда 100% олдиндан тўлов шаклида амалга оширилади.



  1. Ижарачилардан фойдаланилган коммунал хизмат харажатларини ундириш тўғрисида тушунча беринг.

Ижарачи томонидан коммунал хизмат тўловларини қоплаш ижара шартномаси билан бир вақтда балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Шартномада ушбу тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари белгиланади.


Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ўлчагичлар ўрнатиш шартнома шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи томонидан амалга оширилади.



  1. Эркин қолдиқ миқдорини аниқлаш ва уни сарфлаш йўналишларини айтиб беринг.


Молия йили бошида тегишли бюджетлар ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиғининг жорий молия йилига тасдиқланган айланма касса маблағи миқдоридан ошган суммаси – эркин қолдиқ маблағи ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалардан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинади.
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари туманлар ва шаҳарлар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиради.




  1. Download 281 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling