I умумий бўлим
Download 0.52 Mb.
|
.
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУНДАРИЖА 1.
- ИЧТЖТЯТ
МУНДАРИЖА
Кириш
Мутахассисларни сифатини ошириш учун касбга тайёрлашда уларни ишлаб чиқариш билан боғланган ўқув режаларини ва ўқув дастурларини назарий ва фундаментал фанларга асослаган ҳолда олиб борилади. Шу сабабли, эхтимоллар назарияси ва математик статистикадан (тасодифий хатоликларда) ва ўлчамли занжирларни ҳисоблашда ва назарий механикадан (базалаш назариясидан, таёрламани ишлов бериш учун қисишда, технологик системаларни бикрлигини ва ишлов берилаётган тайёрламанинг геометрик шаклининг) ўрганишда фойдаланилган. Умумназарий ва мухандислик муаммоларининг махсус фанларда ўзаро якинлашиши мухандисларнинг билимини назарий жихатдан мустахкамлайди ва ишлаб чикаришда фундаментал фанлар ютуқларига асосланиб уларни ечишда яхши натижаларга эришилади. Малакавий битирув ишини ИЧТЖТЯТ (ЕСТПП) , КХЯТ (ЕСКД) ва ТХЯТ (ЕСТД) лар асосида ишлаш кўзда тутилган. Маълумки машинасозлик халқ хўжалигининг барча тармоқларини янги техника билан таъминлайди, давлатнинг техник жихатдан тараққиётини аниқлайди ва моддий базасини яратишда асосий роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам унинг ривожланишига ҳамма вақт катта ахамият берилади. Машинасозлик ишлаб чиқаришининг ривожланиб бориши натижасида янги техникавий фан – «Машинасозлик технологияси» фани пайдо бўлди. Машинасозлик технологияси – белгиланган муддатда, ишлаб чиқариш дастури асосида аниқланган миқдорда, кам мехнат сарф килган холда ва таннархи арзон булган сифатли махсулотлар ишлаб чикариш тўғрисидаги фандир. Машинасозлик технологияси фани ўзининг ривожланишида бир нечта босқичлардан ўтди. Биринчи босқич 1929-1930 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу давр ичида дунеда машиналарни тайерлаш тажрибалари бир мунча йиғилиб колган эди. Журналларда, каталог ва брошюраларда деталларга ишлов бериш жараёнларини ва уларда қўлланиладиган жихозлар ва асбоб-ускуналарнинг баёни келтирилган. Биринчи қўлёзмалар ва лойихалаш ташкилотларининг меъёрли ҳужжатлари нашриётда чоп этилган. Иккинчи босқич 1930 - 1941 йилларгача бўлган даврни ўз ичига олади. Иккинчи жахон урушигача бўлган давр. Бу вақт мобайнида ишлаб чиқаришда ахамиятга эга бўлган тажрибаларни йиғиб умумийлаштирилиб, системага келтириш ва технологик жараённи қуришда умум илмий тамойилларни ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилди. 1933-1935 йилларда А.П.Соколовский, А.И.Каширин, В.М.Кован, А.Б.Яхин ва бошқаларнинг системалаштирилган илмий ишлари нашр этилгандан кейин бу давр ичида машинасозлик технологияси фан сифатида шаклланган деса бўлади. Бу этапда технологик жараенларни типиклаштириш тамойиллари ишлаб чиқилди ва амалга тадбик этила бошлади. Шу билан бирга хом-ашёга ишлов беришда базалаш назарияси, ўлчамлар занжирлари, қуйим қатламларини ҳисоблаш, технологик ситеманинг бикрлиги, хатоликларини аниқлаш усуллари ва бошқа муоммолар ечила бошланди. Учинчи босқич 1941 – 1970 йилларга тўғри келади. Бу давр ичида машинасозлик тез ривожланиб борди. Уруш давридаги харбий техникани серияли ва оммавий тайерлашдаги оқимли усуллари, металларга ишлов бериш тезлигини ошириш, тез ўзгарувчан технологик жараёнларни қўллаш каби муоммоларни ечимлари таҳлил қилиниб янги изланишларга асос бўлди. Бу йилларда хом-ашёга ишлов беришда хатоликларни ҳисоблаш ва қуриш (математик статистика ва эхтимоллар назарияси асосида), технологик системани бикрлиги ва уни аниқликка ва унумдорликка таъсири ўрганилди. Бу давр ичида оқимли ва автоматлаштирилган технологик жараённи серияли ишлаб чиқаришда ташкил этиш бошланди. Проф. С.П.Митрофанов томонидан гуруҳли метод технологияси ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди. Кенг миқёсда пластик деформация, электрофизик ва электрохимик жараёнлар тоза ишлов беришда қўлланила бошланди. Тўртинчи босқич 1970 йилдан ҳозирги вақтгача бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда технологик жараенларни лойихалашда ЭХМ дан кенг фойдаланиш ва математик моделлаштириш механик ишлов бериш жараенларида қўлланила бошланган эди. Шу вақт ичида сонли дастурли дастгохларда (ЧПУ) механик ишлов бериш, программалаштириш ва автоматлаштириш, технологик жараёнларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (ТЖ АЛТ) ни жорий этиш ривожланмокда. Автоматлаштирилган системалар ва ЭҲМ дан фойдаланиш асосида эгилувчан автоматлашган ишлаб чиқариш системаларни яратиш, операциялараро транспорт, назорат, работотехникадан фойдаланиш ишлари кенг тарқалмокда. Детал конструкциясининг технологиклиги таҳлили Р2230 моделли резьба накатлаш дастгоҳининг «Тишли ғилдирак» Р2230 НК-0903 детали айланиш типига кирувчи детал бўлиб, Пўлат 40Х ГОСТ 4543–71 хромли пўлат материалидан тайёрланади. Деталга термик ишлов бериш талаб қилинган, шунинг учун унинг ўлчамлари етарли даражада катта қилиб олинган ва бу термик ишлов беришда деталнинг ўлчамлари ва юза жойлашишлари ўзгармаслигини таъминлайди. Тишли ғилдиракларни тайёрлаш технологик жараёнининг кетма-кетлиги қуйидагича: сирт юзаларини қирқиб ишлаш ва марказий тешикка хомаки ва тоза ишлов бериш; марказий тешик бўйича ўрнатилган ҳолда тиш очиладиган юзаларга ва бошқа юзаларга хомаки, ярим тоза ишлов бериш; тишларни очиш (дастлабки ва охирги марта тишларни қирқиш, агарда аниклик даражаси талаб этса шевер ёрдамида ишлов бериш); термик ишлов бериш; қирқилган тишларга ўрнатилган ҳолда марказий тешикка тоза ишлов бериш; тишларга якунловчи ишлов бериш (бу ҳолда тишли гилдирак марказий тешик бўйича ўрнатилади). Деталнинг энг катта диаметри 170h11 бўлиб, гардишнинг юза тозалиги ўлчами 5 синф тозалигида бўлиши талаб этилади. Тишли ғилдиракнинг ўтқазиш тешиги 70Н7 ўлчамга эга бўлиб унга 4.9 мм чуқурликда 20Js шпонка ариқчаси очилиши зарур. Ўтқазиш тешигини 7 синф юза тозалигига ва 7 кваллитет аниқлигига эришишини таъминлаш учун унга развёртка билан ёки юпқа йўниб кенгайтириб ишлов бериш ёки жилвирлаш зарур. Шпонка ариқчасининг юза тозалиги 5 синфда бўлиши талаб этилади бунга сидириб ёки икки марта ўйиб ишлов бериш орқали эришиш мумкин. Деталнинг ён томонлари ҳам 12 кваллитет аниқлигида ва 5 синф юза тозалигида бўлиши талаб этилади. Деталлнинг икки томонида жами 8 та фаска бўлиб, улардан олтитаси 1х45о, қолгани эса 2х45о. Механик ишлов бериш нуқтаи назаридан тишли ғилдираклар нотехнологик ҳисобланади, чунки тишли юзалар одатда секин ишовчи усулларда кесиб ишлов берилади. Детални лойиҳалаш вақтида тишга ишлов беришнинг самарадорлигини оширишга ҳаракат қилинган, чунки икки ён томони ҳеч қандай чиқиқларсиз қилиб лойҳаланган. Бу бир вақтда битта оправкага бир неча хом ашёларни ўрнатиб ишлов бериш имконини яратади. Шунинг ҳисобига тишга ишлов бериш самарадорлиги оширилади. Детал материали таҳлили Таркибида 2,14% гача углерод бўлган темир-углерод қотишмалари углеродли пўлатлар деб аталади. Одатда, таркибидаги углерод микдори 1,7% дан ошмайдиган пўлатлар ишлаб чиқарилади, чунки углерод миқдори 1,7% дан кўпайиб кетса, пўлат кучли даражада қаттиқлашади ва мўрт бўлиб қолади, бундай пулатларни эса амалда ишлатиб бўлмайди. Пўлатга ўзга қўшимчалар қўшиб, структура ўзгаришларига эришиш оркали пўлатларнинг хоссаларини бошқариш мумкин. Бундай максадда қўшиладиган қўшимчаларни легирловчи элементлар, қотишмаларни эса легирланган пўлатлар дейилади. Пўлат ишлаб чиқариш амалиётида легирловчи элементлар сифатида кўпинча Cr, Mo, Ni, Co, V, Ti, W, Zr, Nb хамда Mn ва Si каби элементлар қўлланилади ва улар пўлатларнинг физик, механик ва технологик хоссаларини яхшилайди. «Тишли ғилдирак» Р2230 НК-0903 детали пўлат 40Х ГОСТ 4543–71 хромли пўлат материалидан тайёрланади. Пўлат 40Х материали яхшиланадиган хромли пўлатлар таркибига киритилади. Хром пўлатнинг қаттиқлигини, пухталигини ва коррозиябардошлигини оширади, аммо пластиклигини бир оз пасайтиради. Пўлатга хром легирловчи элемент сифатида, одатда, 1,5 – 2,5% қўшилади. Аммо таркибида 30,0% гача хром бўлган махсус пўлатлар хам тайёрланади. Кўп миқдорда хром қўшилган пўлат зангламайди ва унинг магнитавий хоссалари барқарор бўлади. Пўлат 40Х (ГОСТ 4543–71) материалининг кимёвий таркиби, %
Пўлат 40Х (ГОСТ 4543–71) материалининг механикавий хоссалари
Пўлат 40Х (ГОСТ 4543–71) материалига мехиник ишлов бериш унчалик қийинчалик туғдирмайди. Осон ишлов берилади ва қаттиқ қотишмали кескичлар билан ишлов бериш мақсадга мувофиқ. Ишлаб чиқариш турини аниқлаш Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling